Яйра Абдуллаева 88 ёшида вафот этди

Бугун ўзбек театрининг таниқли намояндаси – Ўзбекистон халқ артисти Яйра Абдуллаева 88 ёшида вафот этди. Бу ҳақда “Қўшни маҳалла”  телеграм канали ёзмоқда.

1930 йилда Тошкентда таваллуд топган актрисанинг санъат оламига кириб келиши бежиз бўлмаган. У ўзбек лапарчилик ва қўшиқчилик санъатининг тамал тошини қўйган ижодкор Тамарахонимнинг жияни эди.

1944-1945 йилларда Гавҳар Раҳимова бошчилигидаги хотин-қизлар ансамблида фаолият бошлаган Яйра Абдуллаева 1950 йилда ҳозирги Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтини тугатган ва шу йилдан Ўзбек Миллий академик драма театрида иш бошлаган.

Яйра Абдуллаева кўплаб саҳна асарларида бош ролларни ижро этган. Жумладан, “Қутлуғ қон”да Гулнор, “Бой ила хизматчи”да Гулбаҳор, “Мирзо Улуғбек”да Гавҳаршодбегим каби образларни етук ва профессионал даражада ижро этиб, ўзбек театр санъати тарихида ўчмас из қолдирган.

Яйра Абдуллаева 1964 йилда Ўзбекистон халқ артисти унвони, 1998 йилда “Дўстлик” ордени, 2011 йилда “Эл-юрт ҳурмати” ордени билан тақдирланган.

Марҳуманинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Фрилансер ким-у, касаначи – ким? ким қандай солиқ тўлайди

Фрилансер, аутсорсер ва аутстаффер ким ўзи? Уларнинг ҳаммамизга маълум касаначилардан нима фарқи бор? Иқтисодиётимизга шундай хизмат кўрсатувчи ғалати номдаги субъектлар ...

Қачон халқ бўламиз?

Кейинги пайтда «самосуд»лар кўпайиб кетгандай. Ё менга шундай туюляптимикан? Аслидаям, шундай. Ҳар икки куннинг бирида ашаддий «жиноятчи»га антиқа усулда «ҳукм» чиқарилганига ...

Қирғизистон марказий осиёдаги уюшган жиноятчилик даражаси юқори давлат

Қирғизистон Марказий Осиё минтақаси давлатлари орасида уюшган жиноятчилик даражаси бўйича етакчи саналади. Бундан Жаҳон иқтисодий форуми мутахассислари томонидан тузилган ...