Ўзбекистон Қозоғистондан буғдой импорти бўйича етакчига айланди

Жорий йилнинг биринчи чорагида Қозоғистон буғдойининг асосий харидорига Ўзбекистон айланди. Бу ҳақда  “Кун.уз” LS агентлигига таяниб  хабар бермоқда.

2019 йил январь-март ойларида Қозоғистондан буғдой ва меслиннинг умумий экспорти 1,7 млн тоннани ташкил этди, бундан 622,9 минг тоннаси Ўзбекистонга юборилди. Етказиб бериш қиймати 96 миллион доллардан ошиб кетди.

Бундан ташқари, 2019 йилнинг уч ойи давомида Ўзбекистон Қозоғистондан 104,6 минг тонна унни 18,4 миллион долларга сотиб олди.

Ўтган йили ҳам Ўзбекистон буғдойнинг асосий харидори бўлган. 2018 йилнинг 8 ойи давомида мамлакат 174,3 миллион долларлик дон сотиб олди. Ўшанда етказиб бериш ҳажми бир йил ичида 54,8 фоизга ўсди.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбек пахтасининг асосий харидори хитой бўлмоқда

Ўзбекистон пахтасининг хориждаги энг катта харидори –  Хитой. Бу ҳақда Инспекция ҳузуридаги Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази пахта маҳсулотларини сертификатлаш ...

“каламушлар” келгуси йили нима қиларкин?

Ўтган ҳафтанинг энг шов-шувли воқеаси Президентнинг жонли эфирда халққа ӯз мурожаатини етказа туриб, қаланғи-қасанғи йўллар билан ўз шаънидан фойдаланиб, бундоқ айтганда ...

“бу маддоҳ ва ўғрилар мансабда экан адолат бўлишига ишониш қийин…”

Бугун бир танишим билан учрашиб колганимда анча гаплашиб колдик ва унинг фикрлари мени хайрон колдирди. Мен унга ҳозирги ижобий ишлар ва ислоҳотларни жадал олиб бораётгани, ...