ЎзЛиДеп сиёсий кенгаши аъзоси фермерларни Экологик партияга аъзо қилмоқчи

ЎзЛиДеп сиёсий кенгаши аъзоси фермерларни Экологик партияга аъзо қилмоқчи. Ҳар бир туманга «план» ҳам қўйилган

Ўзбекистон Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Жиззах вилояти кенгаши раиси А.Эшматов номидан туманларга хат чиқарилиб, яқиндагина ташкил этилган Экологик партияга ҳар бир тумандан 50 кишини аъзо қилишда «амалий ёрдам сўралиб», хат чиқарилган, деб ёзади телеграмдаги “Daryo — LIVE” канали.

Хат тавсиявий характерда кўрингани билан, унда «қилинган ишлар юзасидан 10 кун муддатда» аъзо бўлганлар ҳақидаги маълумотномаларни асл нусхасини олиб келиш, шунингдек, «50 кишини аъзо қилиш» деганга ўхшаш «план» кўринишида талаб бор.

Энг қизиғи, @xushnudbek’нинг ёзишича, Экологик партияга фермерларни аъзо қилиш ҳақида хат чиқарган А.Эшматовнинг ўзи бошқа бир партия — ЎзЛиДеП сиёсий кенгаши аъзоси. «Бизда сиёсий партиялар фаолияти ўзига хос, бирорта жойда такрорланмайди. Қойил қолиш керак», — дейди ҳуқуқшунос.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Маориф  тизимимизга  ислоҳотлар  қачон  етиб  келади?!

Ўқувчилик йилларимиз ҳар кузги ўқув мавсуми “пахта” деган машаққатли меҳнат “оғушида” ўтар эди. Бир кунда бир маҳал бериладиган ёвғон овқат, нонушта ва тушликка эса қуруқ чой ...

Фарғонада маҳалла посбони қўшнисини уриб ўлдирди

Фарғонада маҳалла посбони вазифасида ишлаган фуқаро ўзаро жанжал оқибатида оғир тан жароҳати етказган шахснинг ўлимига сабабчи бўлди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди. Р.О. Фурқат ...

“германиядаги консуллик қачон ўзбекистонликларга хизмат қилади!”

"Мен сизларга Швециянинг Стокҳольм шаҳридан ёзмоқдаман. Мен бу ерда бир неча йиллардан бери яшаб келаётган Ўзбекистон фуқаросиман. Менда бир савол бор: Германиядаги ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400