Барак Обама ўзи билмаган ҳолда Samsung смартфони рекламаси қаҳрамонига айланди

ОбамаАҚШ президенти Барак Обама тасодифан Кореянинг Samsung смартфони рекламаси қаҳрамонига айланди. Бунга Американинг машҳур бейсболчиси, Boston Red Sox жамоаси аъзоси Девид Ортис сабабчи бўлди. Бу ҳақда Daryo.uz хабар бермоқда

Хабарда айтилишича, спортчи Оқ уйдаги тадбирга таклиф қилинган. Телевизор орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилаётган маросим чоғида у Барак Обамадан биргаликда сельфи (ўз-ўзини расмга тушириш) олишни таклиф қилган.

Девид Ортис томонидан Twitter’га жойланган ушбу сельфини ўша заҳотиёқ Samsung ўзининг 5 миллион мухлисларига «ретвит» қилган.

Кейинроқ ушбу «реклама»нинг тасодиф бўлмагани ойдинлашди. Маълум бўлишича, бейсболчи Оқ уйга ташрифидан бир кун аввал Samsung билан битим тузиб, компаниядан Galaxy Note 3 ва у орқали сельфи олиш ҳақидаги кўрсатмаларни қабул қилган.

Оқ уй матбуот котиби айни пайтда ушбу ҳодиса устида суриштирув олиб борилаётганини маълум қилди. «Президент сурати реклама мақсадида ишлатилиши тақиқланади», — деди у.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Зилзила пайтида тошкент аэропортига иккита самолётнинг қўниши кечиктирилди

13 мартдан 14 мартга ўтар кечаси соат 02:33 да Тошкентда тўсатдан, кучли ва тез рўй берган 4 баллик зилзила чоғида Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортига иккита ...

Ўзбекистон жстга кириши борасида баёнот берди

Ўзбекистон Жаҳон Савдо ташкилоти(ЖСТ)га кириши борасидаги фаолиятини тиклайди. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев Сеулда бўлиб ўтган бизнес-форумда маълум қилди. ...

Қирғизистон ташқи ишлар вазири лавозимидан кетганидан сўнг ўзбекистондаги ҳамкасб абдулазиз комилов ҳам лавозимидан олинди

Абдулазиз Комилов ташқи ишлар вазири лавозимидан озод қилинди. Эндиликда биринчи ўринбосарликка ўтказилган Владимир Норов вазирликни бошқариб туради. Ўзбекистон Республикаси ...