Ҳамза Тўйчиев Жомбой туманига ҳоким бўлди

Бугун – 30 июль куни халқ депутатлари Жомбой тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Зарафшон» нашри ёзмоқда.

Самарқанд вилояти ҳокими Э.Турдимов қатнашган сессияда ташкилий масала кўрилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 26 июль куни Самарқанд вилоятига ташрифи ортидан вазифасидан озод этилган Умиджон Назаров ўрнига Тўйчиев Ҳамза Ҳакимович Жомбой тумани ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тасдиқланди.

1978 йилда Каттақўрғон туманида туғилган Ҳ.Тўйчиев шу пайтгача Самарқанд вилояти бўйича ғазначилик бошқармаси бошлиғи сифатида фаолият кўрсатиб келаётган эди.

Эслатиб ўтамиз, собиқ ҳоким билан бирга тумандаги уч сектор раҳбари – туман прокурори, ички ишлар бўлими ва солиқ инспекцияси бошлиқлари ҳам вазифасидан озод этилган. Уларнинг ўрнида ҳам янги раҳбарлар иш бошлайди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Яқиндагина «макка»га бориб келган юлдуз усмонова гулноранинг «ғийбатини» қилиб ўтирибди

Юлдуз Усмонова ижтимоий тармоқлар орқали ўзининг қаерда экани, автомашиналарда челленж қилиши, туғилган куни ва ҳоказоларни «кўз-кўз» қилиб туради. Охиргиси ҳаммасидан ўтиб ...

Хитой фабрикаларини қурмаслик талаби билан қозоғистонда намойиш ўтказилди

Ўтган душанба куни Жанаозен шаҳар ҳокимлиги биноси олдида юзга яқин одам тўпланди. Йиғилганлар мамлакатда Хитой фабрикаларини қурмаслик талаби билан чиқишди.  Қозоғистонда ...

Қаҳрамон қуронбоев ёшлар иттифоқи раислигидан кетди

Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи раиси Қаҳрамон Қуронбоев ўз вазифасидан озод этилди. Бу ҳақда Kun.uz манбаси маълум қилди. Кеча, 29 август куни ташкилотда йиғилиш ўтказилган ва ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400