Носир Мавлонов Самарқанд туманига ҳоким бўлди

Бугун – 30 июль куни ўтказилган халқ депутатлари Самарқанд тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ташкилий масала кўрилди.


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 26 июль куни Самарқанд вилоятига ташрифи давомида вазифасидан озод этилган Шуҳрат Жамолов ўрнига Мавлонов Носир Мамарасулович Самарқанд тумани ҳокими этиб тасдиқланди.
1971 йилда Иштихон туманида туғилган Н.Мавлонов 1996 йилдан буён солиқ идораларида фаолият кўрсатган. Шу пайтгача Самарқанд вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.
Сессияда Самарқанд вилояти ҳокими Э.Турдимов сўзга чиқиб, Самарқанд туманида ислоҳотларнинг боришини танқидий таҳлил қилди ва амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар ҳақида сўз юритди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Президент шавкат мирзиёев бош прокурорга жиддий топшириқ берди. қишлоқ хўжалиги бўйича текшириш ўтказилади

Ўзбекистон Республикаси президенти 2018 йил 29 октябрь куни барча даражадаги давлат ҳокимияти органлари раҳбарларининг мажбурий меҳнатнинг ҳар қандай шакл ва кўринишларига ...

Ўзбекистон ва қозоғистон дипломатик муносабатларнинг 25 йиллигини нишонламоқда

Тошкентда 2017 йил 31 октябрь куни “Ўзбекистон-Қозоғистон: дипломатик муносабатлар ўрнатилганлигининг 25 йиллиги” мавзуида халқаро анжуман бўлиб ўтади. (more…)

Покистон ҳаво ҳудуди ёпилгани сабабли ўзбекистонда авиачипталар қимматлашиши мумкин

Покистон ҳаво ҳудуди ёпилгани сабабли «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси харажатлари икки баробарга ортди, дея хабар қилди МАК вакили «Газета.uz» нашрига. 27 ...