АҚШ мамлакатга Ўзбекистон фуқароларининг киришини тақиқлаб қўйиши мумкин

Оқ уйда Ўзбекистон фуқаролари АҚШга кириши тақиқланган мамлакатлар рўйхатига қўшиб қўйилиши мумкинлигини истисно қилишмаяпти. Оқ уйнинг матбуот котиби Сара Сандерс журналистларнинг саволларига жавоб бера туриб, шу ҳақда хабар қилди.

«Айни пайтда биз бунга чақирмаяпмиз, лекин, албатта, биз буни истисно қилмаймиз ҳам», – деди Сандерс.

Эслатиб ўтамиз, 31 октябрь куни Нью-Йоркда ўзбекистонлик 29 ёшли Сайфулло Соипов юк ташувчи пикапда велосипедчилар устига бостириб борди. Натижада 8 киши ҳалок бўлди ва 12 киши жабрланди. Полиция ушбу можарони теракт деб тан олди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

“ҳаракат” агентлиги иддаосига  муносабат!

Ассалому алайкум,  муҳтарам ижодий жамоа! Сизнинг электрон саҳифангизда шу йил 18 май куни берилган  матнни анча қизиқиш ва эътибор билан ўқиб чиқдим! (more…)

Эронда нималар бўлмоқда?

Эронни 2017-йилнинг декабри охирида бошланиб, олти кундан бери давом этаётган митинглар қуршади. Аввалига норозиликка чиққанлар озиқ-овқатларнинг нарҳини қимматлаганига ...

Москвада каримов ҳайкалига қарши имзо тўпланмоқда

Турли номалар, петиция ва ташаббуслар онлайн-платформаси ҳисобланган Change.org сайтида “Ўзбекистон президенти Ислом Каримовга Москвада ёдгорлик ўрнатилишига қарши” ...