Қаршида икки «Дамас» автомобили тўқнашиши оқибатида 5 киши ҳалок бўлди

Қарши туманида икки «Дамас» автомобили иштирокида аянчли автоҳалокат содир бўлди. Бу ҳақда “Ҳордиқ.уз” ёзмоқда.

Ҳодиса эрталабки соат 8:00 лар атрофида Қарши туманидаги Хонабод қишлоғидан чиқувчи иккинчи даражали йўлнинг “Қарши – Шаҳрисабз” йўлига туташ қисмида юз берган. Вилоят йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасидан маълум қилинишича, ҳодиса Қарши тумани Хонобод қишлоғида яшовчи 1997 йилда туғилган Қ.А. бошқарувидаги “Дамас” “Хонобод – Қарши” йўналишида ҳаракатланиб бораётганда қарама-қарши томондан келаётган фуқаро Э.Ҳ. бошқарувидаги “Дамас” билан катта тезликда тўқнашиши оқибатида содир бўлган.

Тўқнашув натижасида кучли ёнғин келиб чиққан.– Ушбу йўл транспорт ҳодисаси “Дамас” ҳайдовчиларнинг эҳтиётсизлиги ва тезликни меъёридан ошириб юборгани оқибатида юзага келган, – дейди вилоят ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги тергов бошқармаси бошлиғи Алишер Жўраев. – Энг ачинарлиси ушбу мудҳиш ҳодиса оқибати 5 нафар фуқаро ҳаётдан кўз юмди. 4 нафар фуқаро омон қолган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Тарихсиз келажак йўқ

Аслида, нафақат халқлар ва давлатларнинг, балки ҳар бир инсоннинг ўз ўтмиши бор. Бугунги кунга нисбатан бир кун олдинги воқеалар ҳам тарихдир. 1992 йили давлатимиз томонидан ...

Юртимизда чаласаводлар кўпаймоқда, энди келажагимиз нима бўлади?

Мен 1984 чи йилда туғилганман, Наманганинг энг яхши мактабларида ўрта маҳсус таълим олганман, мен билан бирга 14та одам битирган, у болларни ичида 4 киши илмга қизиққан, ...

Тиббиёт. чироқчи. осмон узоқ, ер қаттиқми?

Кун-кунаро янгилик. Айниқса, тиббиёт соҳасида:  тизимида ислоҳотлар жадал суръатлар билан давом этмоқда. Келтирилаётган энг сўнгги русумдаги тиббиёт анжомлари, инвентарлар... ...