Қишлоқ одамларида қўл теримидан воз кечишга умид уйғонмоқда

Сирдарё вилоятининг Оқолтин туманида замонавий пахта териш машиналари синовдан ўтказилаётган экан. Буни эшитган қишлоқ одамларида энди қўл теримидан воз кечарканмиз, деган умид уйғонмоқда.

АҚШнинг “John Deere” компаниясида ишлаб чиқарилган замонавий машина ёрдамида кунига 80-100 тоннагача пахта териб олиш мумкин экан. Бу тахминан1400 нафардан зиёд одамнинг ўрнини босади, дегани.

Холис фикр телеграм каналининг манбасига кўра, бу йил ҳам етиштирилган пахтанинг мутлақ катта қисми қўл терими орқали йиғиштириб олинади. Лекин бюджет ташкилотлари, ўқитувчи ва шифокорларни теримга чиқариш қатъиян чекланганидан сўнг ҳашарчиларни жалб қилиш қийин кечаётганмиш.

Вазиятдан чиқишга уста маҳалла раислари зиммасига юкланган янги вазифаниям уддалаётган экан. Оқсоқоллар икки ва ўн олти ёшгача болалари учун нафақа пули олаётган ота-оналар, моддий ёрдам берилаётган оилаларни сиқувга олишаётганмиш. Ягона даромад манбаидан мосуво бўлишдан қўрққан эр ёки хотиндан бири ўн беш кунга теримга ҳайдалмоқда.

Ёш болали аёлларни оиласидан олисга ўн беш кунлаб жўнатилиши нима бўлган тақдирдаям адолатсизлик. Фермер ва аграр соҳа вакиларининг ишини қишлоқ одамларига сочиб юборишни тўхтатиш зарур.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Владимирдаги ҳалокатда ўлганлар жасади ўзбекистонга етказилди

Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги Россиянинг Владимир вилоятида содир бўлган автоҳалокатда ўлган ва жароҳат олганларни 8 октябрь куни ватанига етказди. O‘zbekiston24​ телеканали ...

Андижон вилоятида икки автомобиль ёниб кетди

Бугун, 12 август куни соат 12:40 да Андижон вилояти Улуғнор тумани Сариқсув МФЙ ҳудудида жойлашган “Виктория газ сервис” МЧЖга қарашли автомобилларга газ тўлдириш компрессор ...

Пахта 2017: сайтимиз ўқувчилари “хашарчилар” тўла автокалонна тасвирини жўнатишди

Бу йил Ўзбекистонда пахта сафарбарлиги бўладими ёки мажбурий меҳнатга нуқта қўйиладими деган савол халқаро ташкилотлардан тортиб, ўзбекистонликларнинг ўзини ҳам қизиқтириб ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400