Ниғматилла Йўлдошев кураш федерацияси раиси лавозимига сайланиши кутилмоқда

Ўзбекистон Республикаси бош прокурори Ниғматилла Йўлдошев Ўзбекистон кураш федерацияси раиси лавозимига сайланиши кутилмоқда.

Бугун Термизда Ўзбекистон кураш федерациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтади. Унда бош прокурор Ниғматилла Йўлдошевнинг номзоди Ўзбекистон кураш федерацияси раислигига кўрсатилиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон кураш федерациясини бундан аввал Ўзбекистон Республикаси собиқ бош прокурори Отабек Муродов бошқарган эди. У 2019 йилнинг июнь ойида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «О.Б.Муродовни Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори лавозимидан озод этиш тўғрисида»ги фармонига кўра Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 93-моддасининг 12-бандига мувофиқ лавозимидан озод этилганди. Унинг ўрнига Ниғматилла Йўлдошев тайинланган эди.

Ўзбекистон кураш федерацияси раиси лавозими шундан буён бўш бўлиб турган эди. Навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференцияси натижаси Xabar.uz орқали маълум қилинади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Габонда давлат тўнтариши юз берди

Габон ҳарбийлари демократияни тиклаш мақсадида Африкадаги ушбу давлатда ҳокимиятни қўлга олганини маълум қилди. Бу ҳақда «РБК»га таяниб «Дарё» нашри  хабар бермоқда. ...

Сарвар отамуродов ва ҳотамжон кетмонов қонунчилик палатаси спикерининг ўринбосари лавозимидан кетди

Айни пайтда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлиси бўлиб ўтмоқда, деб хабар берди «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати матбуот хизмати Telegram-каналида.  Хабар ...

Ўзбек аёли паранжини қандай ташлади?

Ўтган асрнинг 20–30-йиллари Ўрта Осиё минтақаси аёллари тақдирида туб бурилиш ясади. Уларнинг турмуш тарзи, ижтимоий фаоллиги, жамиятдаги ўрни, ижтимоий хулқ-атвори тубдан ...