АҚШ ҳукумати чекловларни 1 майдан бекор қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда

Жонс Ҳопкинс университетининг маълумотига кўра, АҚШда коронавирусга чалинганлар сони 580 мингдан ошган, 23 мингдан ортиқ киши вафот этган.

Фото: REUTERS

АҚШ маъмурияти коронавирус тарқалиши сабабли мамлакатда жорий этилган санитар чекловларни 1 майдан бекор қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу маълумотни АҚШ молия вазири Стивен Мнучин тасдиқлади.

У 1 майда чекловлар бекор қилиниши тўғрисидаги саволга жавоб қайтараркан, бу имконият президент Дональд Трамп томонидан ўрганилаётганини айтди.

Ўз навбатида, Трамп “ҳаммаси хавфсиз бўлиши керак”лигини таъкидлади. Мнучин АҚШ ҳукумати биринчи навбатда шифокорлар фикрига таянишини айтди.

Трамп шунингдек, АҚШ ижрочи ҳокимияти ушбу режага тайёргарликни ниҳоясига етказаётганини маълум қилди.

“Биз мамлакатни очиш режасига тайёргарликни якунлашга жуда яқин турибмиз. Ҳаттоки жадвалда белгиланганидан ҳам аввалроқ якунлашга умид қиламиз”, – деди АҚШ маъмурияти раҳбари.

Трамп 29 март куни санитар чекловларни 30 апрелга қадар узайтиришга қарор қилганди. АҚШ ҳудудида биринчи зарурат маҳсулотлари дўконлари ва дорихоналаргина ишламоқда.

Жонс Ҳопкинс университетининг маълумотига кўра, АҚШда коронавирусга чалинганлар сони 580 мингдан ошган, 23 мингдан ортиқ киши вафот этган.

https://kun.uz/news/2020/04/14/aqsh-hukumati-cheklovlarni-1-maydan-bekor-qilish-imkoniyatini-korib-chiqmoqda

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонда соч экиш бўйича илк операция ўтказилди

     Республика дерматология ва венерология махсус илмий-амалий марказида илк марта чоксиз усулда соч экиш операцияси ўтказилди. "Uzbekistan Today" газетасининг ёзишича, ...

Ўзбекистонда автомобиль ташувчилар ва логистика компанияларига солиқ имтиёзлари берилди

Президентнинг «2018—2022 йилларда транспорт инфратузилмасини такомиллаштириш ва юкларни ташиш бўйича ташқи савдо йўналишларини диверсификациялаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ...

Ҳукумат халққа, халқ ҳукуматга ишонмайдиган давлатда яшаяпмизми?

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевга Ҳурматли Шавкат Миромонович, 2018 йилнинг 10-ноябрь куни Сизнинг номингизга ёзган хатим «Mulkdor» сайтида ...