Агар узоқ умр кўрай десангиз…

 

узок умр   Узоқ умр кўришни ким ҳам истамайди дейсиз. Ахир бу ёруғ оламнинг битмас-тугунмас ажойиботлари  кимларни мафтун этмаган, орзулар, хаёллар гирдобига ғарқ қилмаган…

    Узоқ умр кўриш  сирларини ҳар ким ўзича кашф этади. Масалан, ўқитувчи, олим ва жаррох – Углов Федор Григорьевич  ўзининг узоқ яшаш сирини   касбни, юртни, оилани  ва инсонларни севишда деб билади.

У 1904 йилда туғилиб, 104 ёшида юрак хуружидан оламдан кўз юмган.

Ўз ватанида биринчилардан бўлиб қизилўнгач, ошқозон ости бези, ўпка ва юрак соҳаси бўйича  мувоффақиятли операцияларни ўтказган инсон. У умрининг охиригача қувватда бўлган. Госпиталнинг жарроҳлик кафедрасида проффесор бўлиб, иш жараёнида касалларни айланиб кўриб чиқарди, талаба ва ёш жарроҳлар билан ишлар эди, жуда мушкул бўлган операцияларни амалга оширарди. Юз ёшида автомашина  хайдар, китобларни кўзойнаксиз ўқир эди, ҳатто ўзиниг севимли шоири  Пушкин шеърларини ёддан биларди. Ўзининг юз ёши арафасида Гиннес рекордлари китоби аъзолари иштирокида видеотасмага олинган операцияни қилган.

Ёшлигидан ўзига шиор қилиб келган, хафтасига 1-2 маротаба жинсий алоқада бўлган, ўзининг 100 ёшида хам худди шу амал билан ҳаёт кечирган ва ўз саломатлигига жуда катта эътибор берган. 66 ёшида фарзанд кўрган.

Углов ўз  китобларида, узоқ хаёт кечириш хусусида, жумладан, шундай маслаҳатлар берган:

Ватанни севмоқ ва ҳимоя қилмоқ.

Ўз ишингни севгин,  бадантарбияни ҳам унутма.

Ўзингни қўлда ушлашни бил, ҳар қандай вазиятда ҳам тушкунликка тушма.

Хеч қачон чекма ва ичма, бўлмаса қолган маслаҳатлар чиппакка чиқади.

Оилангни севгин ва уларнинг саволларига жавоб беришни билгин.

Ўз вазнингни асра, хар қандай шароитга қарамасдан. Ортиқча озиқланма!

Йўлларда ҳушёр  бўлгин. Бугунги кунда энг хафвли жой   йўлдир.

Ўз вақтида шифокорга кўринишдан қўрқма.

Соғлиққа зарар етказадиган мусиқалардан ўзингни ва  фарзандларингни химоя қил.

Ишлашни ҳам  дам олишни ҳам тартибли равишда олиб  бор. Ҳаммаси ўз ўрнида бўлмоғи  лозим.  Ўз танангни севгин ва аягин.

Ўзига хос абадийликка эришиб бўлмайди, лекин умрнинг узоқлиги фақатгина ўзинга боғлиқ.

Ёмонликни ҳамма қила олиши мумкин. Яхшилик эса мардларга хосдир.

Яхшилик ва мардлик инсон умрини узайтирар экан, демак, яхшилик бобида бир-бирингиз билан қаттиқ баҳс бойлашинг, азизлар!

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ислом каримов даврида ўз қўли остидагиларга зуғум ўтказишда ва коррупцион жиноятларда айбланган рустам холматовга яна лавозим берилди

Рустам Қурбонназарович Холматов Тошкент вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда «Kun.uz» нашри хабар бермоқда. У ...

Мигрантлар ҳуқуқи ҳимоячиси каромат шарипов россиядан тожикистонга депортация қилинди

Машҳур тожик мигрантлари ҳуқуқининг ҳимоячиси 13 декабрь куни Россиядан Тожикистонга депортация қилинди. У ҳеч қачон Тожикистон фуқароси бўлмаганини айтмоқда. (more…)

Афғонистонда аёл журналистлар эфирга юзларини ёпиб чиқмоқда

Янгиликлар ва бошқа дастурларда суҳандонлик қилаётган аёллар 22-майда «Толибоннинг» буйруғига биноан эфирга юзларини ёпган ҳолатда чиқишди. Шу ойнинг бошида «Толибон» ...