АҚШ пандемиядан дунёга етказилган зарарни 9 трлн долларга баҳолади

Пандемияга қарши курашда Хитойнинг ҳиссаси дунё тўлаган нархга нисбатан жуда камдир, дея маълум қилди Помпео. АҚШ коронавирусга қарши кураш учун 10 миллиард доллар ажратди, Хитойнинг ҳиссаси бор-йўғи 2 миллиард долларни ташкил этди, дея қайд этди давлат котиби.

Фото: Nicholas Kamm/Agence France-Presse

Коронавирус тарқалишига қарши кураш учун Хитой 9 триллион доллардан кўпроқ маблағ ажратиши керак, дея маълум қилди АҚШ давлат котиби Майкл Помпео. Унинг нутқи Fox News телеканали томонидан трансляция қилинди.

«Пандемияга қарши курашда Хитойнинг ҳиссаси у туфайли бутун дунё тўлаган нархга нисбатан жуда кам. Ушбу бало 90 минг америкаликни ҳаётдан олиб кетди, март ойидан бери 36 миллион америкалик ишсиз қолди. Дунё бўйлаб 300 минг киши вафот этди. Бизнинг ҳисоб-китобларимиз бўйича 9 триллион долларгача зарар етказилган бўлиши мумкин», – деди Помпео.

Унинг таъкидлашича, АҚШ дунёда коронавирусга қарши кураш учун, шу жумладан вакцина ва гуманитар ёрдамни ривожлантиришга 10 миллиард доллар ажратди. Шу билан бирга, Хитойнинг ҳиссаси атиги 2 миллиард долларни ташкил этди.

АҚШ Хитойни коронавирус тўғрисида маълумотларни яширганликда айбламоқда. Вашингтон, агар Пекин пандемияга сабаб бўлган воқеалар ҳақида тўлиқ маълумот бермаса, Хитойга санкциялар жорий этиш билан таҳдид қилди.

Помпеонинг таъкидлашича, коронавирус Уҳандаги лабораторияда пайдо бўлган, бу, унинг сўзларига кўра, жуда катта ҳажмдаги далиллар билан исботланган. Ўз навбатида, АҚШ Хавфсизлик вазирлиги Хитойни нафақат касаллик қанчалик кенг тарқалганини яширганликда, балки унинг жиддийлиги борасидаги маълумотларни сир тутганликда ҳам айблади. Шу тариқа, AP маълумотларига кўра, COVID-19 билан боғлиқ вазият хавфини камайтирган ҳолда, Хитой ҳимоя ниқоблари, костюмлар ва дори-дармонлар импортини оширди ҳамда мамлакатдан уларнинг олиб чиқилишини камайтирди.

Хитой АҚШнинг коронавирус сунъий равишда яратилгани ва касаллик тўғрисидаги маълумотлар яширилгани ҳақидаги айбловларини рад этмоқда. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Вашингтоннинг баёнотини спекулятив ва исботланмаган деб атади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Рўзибой азимий

АЗИМИЙ РЎЗИБОЙ АЗИМ ЎҒЛИ - 1972 йил 29-октябрда собиқ Чимкент вилояти, (ҳозирги Туркистон вилояти)нинг Туркистон тумани Чўрноқ қишлоғида туғилган. 1989-йилда Туркистон тумани ...

Қаҳрамон шукржонов: “миллий таомлар” динозаврлар каби қирилиб кетадилар”

“Миллий таомлар” феномени ресторан бозорининг келажагини барбод этади, деб ҳисоблайди R-Keeper Uzbekistan бош директори, ресторан ва меҳмонхона бизнесини автоматизациялаш ...

Ўзбекистон ўз автомобилларини чет элга паст нархда сотишни тўхтатди. айтишларича, энди ҳеч қачон «ўзбекистонда қиммат, чет элда арзон» бўлмасмиш

Ўзбекистон ўзи ишлаб чиқарган автомобилларни хорижга паст нархда сотиш билан боғлиқ кўп йиллик амалиётга барҳам берди. Май ойида Россияда Ravon автомобиллари тақчиллиги юзага ...