Россия Украинага бостириб кирса ҳам, НАТО қўшинларини юбормайди

Россия Украинага бостириб кирса ҳам, НАТО қўшинларини Украинага юбормайди. Бу ҳақда 30-январь куни BBCга НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг маълум қилди.

“Биз Украинага НАТО қўшинларини жўнатиш ниятимиз йўқ, биз фақат ёрдам беришни хоҳлаймиз. НАТОга аъзо бўлиш билан Украина сингари қадрли шерик бўлишнинг ўртасида фарқ бор”, – деди Столтенберг.

Ғарб альянсининг котиби Столтенбергнинг ушбу баёноти Россия Украина билан чегарадош ҳудудларга 100 минг аскарини жойлаштираётган ва ҳужумлар ҳақидаги тахминлар кучаяётган бир пайтда янграмоқда.

Кремл АҚШ ва НАТО билан бўлиб ўтган сўнгги музокараларда Украина ва бошқа собиқ совет давлатлари Ғарб альянсининг таркибига кирмаслигига кафолат беришни талаб қилди.

НАТОга аъзо бўлишга интилаётган Украинага ҳозирча бундай таклиф тушмаган. Бироқ, НАТО “очиқ эшиклар” тамойили ҳамон амалда ва ундан воз кечишга ҳеч қандай асос йўқлигини, маълум қилиб келади.

Вашингтон эса “ҳар бир суверен давлат қайси ҳарбий иттифоққа қўшилиши ҳақида ўзи қарор қилиши керак”, деган фикрда туриб олмоқда.

АҚШ Москвага ёзма жавоб берганидан сўнг, Россия президенти Владимир Путин 28-январь куни Франция президенти Эммануел Макрон билан суҳбати чоғида Ғарб Москванинг хавфсизлик муаммоси бўйича хавотирларига “бефарқ” қараётганини маълум қилди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Самарқандда қабртошларга тирик инсонларнинг расми, туғилган йили ёзиб қўйилмоқда

Самарқанд шаҳридаги Хўжа Абду Дарун қабристонида айрим қабрлар чўккан. Амалдаги тартибга кўра, қабрларни сақлаш ва қабр усти ёдгорликларини ўрнатиш тартиби қоидаларига кўра ...

Иибб ходимлари ўз истакларига ўзлари қарши чиқишяпти

Тошкент вилоятида “Ҳаракат хавфсизлиги ойлиги” тадбирлари доирасида 41 қоидабузарлик аниқланган. Жумладан, 13 ҳолатда автомобилга ўрнатилган газ баллонининг муддати ўтган, 7 ...

Ўзбекистонда 2018 йил 16 ноябрдан табиий газ нархи оширилиши кутилмоқда

Ўзбекистонда табиий газ тарифлари 2018 йилнинг 16 ноябрдан ошиши кутилмоқда. Бу ҳақда Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига қўйилган ҳукумат қарори ...