АҚШ Польша, Руминия ва Германияга уч мингга яқин аскарини юборади

АҚШ Польша, Руминия ва Германияга уч мингга яқин аскарини юборади. Пентагон матбуот котиби Жон Кирби 2 февраль куни 2000 нафар америкалик аскарларни Польша ва Германияга жўнаб кетишини, 1000 нафар аскари Руминияда жойлаштирилишини маълум қилди.

Кирбининг қўшимча қилишича, Қуролли кучларни юборилиши Путин ва бутун дунёга “НАТОнинг ҳамкорларини ҳимоя қилишга тайёрмиз” деган сигнал бўлади.

Мудофаа вазирлиги вакили Вашингтон Россиянинг Украина чегарасида ҳарбийларини жойлаштиргани билан боғлиқ инқирозни ҳал қилиш учун дипломатик ҳаракатларни давом эттиришга очиқ дея таъкидлади.

Ўтган ҳафта АҚШ 8,5 минг аскарини Европага боришга тайёрлаётганини  ва “жанговар шайлигини” маълум қилган эди.

Кирби гап бўлаётган чора вақтинчалик эканига эътибор қаратиш зарурлигини таъкидлаб, Европада аскарларнинг ўрин ўзгаритириши давом этиши мумкинлигини айтди.

Россия Украина билан чегарасида 100 мингдан ортиқ аскар ва техникани тўплагани, Москва қўшни давлатга ҳужум уюштирмоқчи деган хавотирни кучайтирган. Кремл Украинага бостириб кириш нияти борлиги ҳақидаги айбловларни рад этади, бироқ Ғарбдан қўшинларини олиб чиқиш учун “хавфсизлик кафолати”ни талаб қилмоқда. Москва Украинанинг НАТОга қўшилмаслигини, Россия чегараси яқинида ҳеч қандай ҳарбий тизимлар ўрнатилмаслигини ва блок кучлари Шарқий Европадан олиб чиқилишини талаб қилмоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Тожик қўшиқчиси роҳинжа болалари ҳақида куйлади

"Онасининг кўкрагида сут ўрнига қон эканлигини билмас". (more…)

Тожикистонда президент маъмурияти давлат муассалари раҳбарларини камтарроқ бўлишга чақирди

 Тожикистон раҳбарияти барча давлат муассасалари бошлиқларини расмий сайтларда ўз-ўзини мақташни бас қилиб, аҳолига ахборот тақдим этишга чақирди. (more…)

Туркманистон ҳукумати нархлар ўсиши фонида иқтисодий муваффақиятлар борасида ҳисобот берди

Туркманистон ҳукумати янгидан янги иқтисодий муваффақиятлар борасида баёнот берди. 4 май куни ҳукумат мажлисида берилган ҳисоботга қараганда, йил бошидан бери ЯИМнинг ўсиши ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400