Покистондаги машғулотлар чоғида самолёт қулаб, икки учувчи ҳалок бўлди

Покистоннинг Пешовар шаҳри яқинидаги махсус аэропортда машғулотларни бажараётган самолётнинг қулаши оқибатида икки учувчи ҳалок бўлди. Бу ҳақда мамлакатнинг расмий вакиллари хабар берди.

22-март кунги ҳалокатда тинч аҳоли жабрланмаган. Ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда.

Покистонда машғулотлар учун фойдаланиладиган самолётлар асосан Хитойдан сотиб олинади. Улардан фойдаланиш пайтида бахтсиз ҳодисалар тез-тез учрайди ва аскарлар кўпинча ҳалок бўлади.

2019-йилда Равалпинди шаҳрининг чеккасидаги қишлоқда ҳарбий самолёт қулаб, 19 киши ҳалок бўлган эди. 2020-йилда Покистон Қуролли Кучларининг F-16 самолёти Исломобод яқинида ҳарбий парадга тайёргарлик кўраётганда ҳалокатга учраб, бир учувчи ҳалок бўлган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Раматов: аэропортлар билет сотишдан эмас, хизмат кўрсатишдан даромад топиши керак

Нукус аэропортининг янги терминали очилиш маросимида сўзга чиққан Ўзбекистон бош вазирининг биринчи ўринбосари Очилбой Раматов аэропортлардаги хизмат кўрсатиш соҳасидан ...

Дарбадар ўғилнинг қайтиши

Халқ таълими вазирлиги тизимидаги бугунги тайинловлар орасида эътиборга молик жиҳат — Дилшод Кенжаев дейиш мумкин. Дилшод Кенжаев У сўнгги икки йил ичида ушбу лавозимга ...