Зеленский НАТОдан танк ва учоқ сўради

Украина президенти Владимир Зеленский НАТОнинг навбатдан ташқари саммитида вадеомурожаат орқали иштирок этиб, Шимолий Атлантика Шартномаси Ташкилотидан Россия агрессиясига қарши курашаётган Киевга ёрдамини оширишга чақирди.

Зеленскийнинг айтишича, Россиянинг босқинчилигига бир ойдан буён қаршилик қилаётган Украина оғир йўқотишларга қарамай, НАТОдаги ҳамкорлари ҳурмат қиладиган умумий қадриятларни ҳимоя қилишга тайёр эканлигини кўрсата олди. У ўтмишда Ғарбнинг Украинага ёрдам берганини олқишлади, аммо бу етарли эмаслигини айтди.

Владимир Зеленский НАТОдан Киевга ташкилот танклари ва самолётларининг камида 1 фоизини беришни сўраниб, Украина ҳаво ҳудуди устидан парвозни тақиқловчи ҳудуд яратишни сўранди.

“Парвоз зонаси” НАТОнинг самолётлари Россия ракеталари билан самолётларини отишини бошлашини англатади. Ташкилотга аъзо давлатлар бундай қоида киритмасликларини ва уларнинг қўшинлари Украинага юборилмаслигини билдирган. НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг “ўшанда Учинчи жаҳон уруши бошланиши мумкин”, дея огоҳлантирди.

24-март куни Брюсселда Украинадаги вазият бўйича НАТОнинг навбатдан ташқари саммити бўлиб ўтмоқда. Унда аъзо давлатлар раҳбарлари – АҚШ президенти Жо Байден, Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон, Франция президенти Эммануел Макрон, Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон, Германия канцлери Олаф Шольс ва бошқалар иштирок этмоқда. Зеленскийнинг сўзларига кўра, саммит “ким дўст, ким шерик, ким Украинага хиёнат қилганини кўрсатади”.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Рамзан қодиров зеленскийни чеченистонга таклиф қилди

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Украинага қўшин жўнатибгана қўймай, балки ўзининг Телеграм саҳифасида ҳарбий жараёнлар ҳақида тез-тез хабарлар ёзиб туради. Қодировнинг ...

Ақш ўзбекистонга вазирлик ва давлат компаниялари харажатлари ҳамда қарзларини шаффофлаштиришни тавсия қилди

АҚШ давлат департаменти фискаль шаффофликка бағишланган йиллик ҳисоботини эълон қилди. Унда Ўзбекистон шаффофлик учун минимал талабларни бажармаётган 67 та давлатлар ...

Бангладешдаги сув тошқинлари оқибатида 42 киши ҳалок бўлди

Бангладешда денгиз сатҳига яқин ҳудудларда содир бўлган кучли сув тошқини оқибатида камида 42 киши ҳалок бўлди. Соғлиқни сақлаш хизмати бош бошқармаси маълумотларига кўра, ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400