Қозоғистон буғдой ва ун экспортига вақтинчалик чекловлар жорий қилиши мумкин

Қозоғистон ўз ички бозорини ҳимоя қилиш мақсадида буғдой ва ун экспортига вақтинчалик чекловлар жорий қилиши мумкин. Бу ҳақда Қозоғистон қишлоқ хўжалиги вазири Ербол Карашукеев маълум қилди.

“Ҳозирда буғдой ва ун экспортини чеклаш устида ишлаяпмиз”, — деди вазир.

Карашукеевнинг сўзларига кўра, бу чоралар маҳаллий фермерлар донни тегирмончиларга сотмагани учун кўрилмоқда. Фермерлар ички бозорга сотишни истамай, экспорт нархлари ошишини кутишмоқда.

Қозоғистон ҳукуматининг билдиришича, айни дамда Қозоғистонда ички бозорни таъминлаш ва экспорт қилиш учун етарли миқдорда буғдой ва ун бор. Бироқ ҳозирча экспортни тақиқлаш қачон жорий этилиши аниқ айтилмади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Олтиариқда бозор раҳбари картошка захирасини талон-тарож қилди

Фарғона вилояти Олтиариқ туманида бозор раҳбари қиш-баҳор мавсуми учун захира қилинган 103 миллион сўмликдан ортиқ картошка маҳсулотини талон-торож қилди. Бу ҳақда ЎзА хабар ...

Валюта ёқиб, электр энергияси ишлаб чиқараяпмиз – президент

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятига ташриф буюриб, фаоллар билан учрашгани ҳамда унда маъруза қилгани ҳақида хабар қилган эдик. Давлат раҳбари ўз нутқида ...

Андижон шаҳри ҳокими билан аҳолини қийнаб келаётган муаммолар юзасидан очиқ суҳбат (видео)

Ўзбекистон 27 Август 2017 8984 KUN.UZ ижодий жамоаси таҳририят электрон почтасига йўлланган мурожаатлар юзасидан Фарғона водийсида бўлди. Жумладан, Андижон вилоятининг ...