Туркманистонда ботокс, киприк олдириш, тирноқ ва татуировка қилдирдирган аёллар жаримага тортилиши мумкин

Туркманистонда аёлларга ботокс, киприк олдириш, тирноқ ва татуировка учун жарима солиниши мумкин.

Гўзаллик салонлари мижозлари қонунни бузганликлари учун 300-500 манат миқдорида жарима тўлайдилар. Усталар эса ҳизматлари учун ҳатто 15 суткагача ҳибсга олинади.

Салон ходимлари бундай тақиқлар қўйилса, ишлай олмай, тирикчилик қила олмаслигидан нолишмоқда.

“Сердар Бердимуҳаммедов лавозимга киришгач, карантин чекловларини бекор қила бошлаганидан кейин биз эндигина ишга қайтдик. Аммо ишимиз яна чекланди. Энди бозорга бориб тиланчилик қилишимиз керакми? Шундай қилиб, биз карантин пайтида қарзга ботгандик ва уларни ҳали тўлаганимиз йўқ. Энди ишлаймиз деганимизда, мана шундай чекловлар қўйилмоқда ”, деди гўзаллик салони ходимлари.

Туркманистон расмийлари томонидан тақиқланган косметик хизматлар дунёнинг кўп мамлакатларида кенг тарқалган амалиёт бўлиб, аёллар уни ҳеч қандай тўсиқларсиз қабул қилади.

Бироқ Туркманистонда кўп йиллардан буён аёлларга айрим гўзаллик салонларидан фойдаланиш тақиқланган. Бу тақиқлар одатда ички ишлар вазири каби юқори мартабали давлат амалдори алмаштирилганда кучайтирилади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Бухорода яшовчи ота ва ўгай она фарзандини ногирон қилиб нафақа пули олмоқчи 

Бухорода яшовчи ота-она фарзандини ногирон қилиб нафақа пули олмоқчи бўлди. Бироқ уларнинг бу нияти амалга ошмай қолди. 9 ёшли Шукрона Шодиеванинг ота-онаси уни мунтазам ...

Токи амалдорлар халқдан уялмас экан, халқ билан ҳисоблашмас экан, бизга бошқа душман шарт эмас

..Бир вилоятнинг травмотология шифохонасида биттагина лифт бор, холос. Ундан фақат оғир аҳволдаги беморларгина олиб чиқилади. Ҳатто оёғини синдириб олганлар ҳам бешинчи ...

Туркманистон голливуд қаҳрамонлари тасвирланган кийимларни кийишни тақиқлади

Туркманистоннинг Болқон вилоятидаги болалар боғчаларида Голливуд ва Дисней мултфильмлари қаҳрамонлари тасвирланган кийимларни кийиш тақиқланди. Шунингдек, хорижий кино ...