Николаевда рус ҳарбийларининг ҳужуми оқибатида камида уч киши ҳалок бўлди

29-июнь куни Украина жанубидаги Николаев шаҳрида Россия кучларининг ҳаво ҳужуми оқибатида камида уч киши ҳалок бўлди. Шаҳар мэри Александр Сенкевичнинг сўзларига кўра, Россиянинг саккизта ракетаси шаҳарга зарба берган. Улардан баъзилари ҳатто тинч аҳоли яшайдиган кўп қаватли уйга ҳам келиб тушган.

Интернетга жойлаштирилган суратларда тўрт қаватли бинонинг томи қисман вайрон бўлгани ва бинодан тутун чиқаётганини кўриш мумкин.

Россия Мудофаа вазирлиги Николаев шаҳри яқинидаги хорижий ҳарбий ўқув базасига зарба берганини маълум қилди.

Николаев – Қора денгиз соҳилида жойлашган порт шаҳар. Шаҳардаги аскарлар рус армиясининг Одесса томон ҳаракатланишига кескин қаршилик кўрсатиб келмоқда.

Икки кун аввал Россия кучлари Украинанинг Кременчуг шаҳридаги савдо марказига берган зарбасидан, камида 18 кишини ҳалок бўлиб, ўнлаб одамлар эса бедарак йўқолган эди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Францияда буркини билан сувга тушиш яна тақиқланди

Франциянинг Олий маъмурий суди дам олиш масканларида муслима аёлларнинг сувга тушувчи кийими - буркини кийиб юришга рухсат бергани йўқ. Суд қарорига кўра, “Франциянинг ...

Чеченлар чекинаётган рус аскарларини нишонга олишмоқчи

Украинадаги қуролли можаро пайтида Қодиров қўшинлари Киевга кираверишда жойлашган, шаҳарга ҳужум қилишдан қўрқиб, чекинаётган рус қўшинларини нишонга олмоқчи. Бу ҳақда ...

Лукашенко украинадаги уруш узоққа чўзилганини айтди

Беларуснинг авторитар етакчиси Александр Лукашенко Россиянинг Украинага бостириб киришини яна бир бор қўллаб-қувватлашини айтиб, бу кутилмаган ҳодиса бўлаётганини айтди. Бу ...