Шри-Ланка президенти истеъфога чиқмай, мамлакатдан қочиб кетди

Шри-Ланка президенти Готабая Ражапакса чоршанба куни эрта тонгда намойишчилар талабига биноан вазифасини топширмай, мамлакатдан қочиб кетди. У Қуролли кучларининг самолётида Мальдив ороллари мамлакатига келгани маълум бўлди.

 

 Шри-Ланка пойтахти Коломбода 9-июлда намойишчилар президент қароргоҳини эгаллаб олишган. Давлат раҳбари хавфсиз жойга олиб кетилиб, ҳарбий ва денгиз кучлари ҳимоясида эканлиги хабар қилинган.

Шундан сўнг парламент раҳбарияти ва йирик партиялар етакчилари фавқулодда йиғилишга йиғилиб, мамлакатдаги мавжуд вазиятда президент истеъфосини талаб қилишган. Президент Ражапакса бу таклифни қабул қилиб, 13-июлда истеъфога чиқишга рози бўлган. Бунгача президент истеъфосини қабул қилишга тайёргарлик кўрилаётгани айтилган. Бунинг фонида бир қанча вазирлар истеъфога чиқишларини эълон қилган.

Ражапакса ўз вазифасидан истеъфога чиққанини эълон қилмай кетиб қолган вақтда бош вазир Ранил Викремесинге ўзини президент вазифасини бажарувчи деб эълон қилиб, мамлакатда фавқулодда ҳолат жорий этганини эълон қилди. Намойишчилар бош вазир истеъфосини талаб қилмоқда. Улар Коломбодаги ҳукумат уйини эгаллашни мақсад қилишмоқда.

Тахминан 22 миллион аҳолига эга Шри-Ланкада норозилик намойишлари жорий йил бошидан бери давом этмоқда. Мамлакат иқтисодиёти ҳозирда мисли кўрилмаган қийинчиликларни бошдан кечирмоқда. Дори-дармонлар ва айрим озиқ-овқат маҳсулотлари етишмай, валюта захиралари тугаб қолган, мамлакат ташқи қарзини тўлай олмай, дефолтга учраган. Мамлакат бошқа давлатлардан сотиб олган газ учун пул тўлай олмай, натижада халққа газ етмай қолган. Бошқа энергия ресурсларининг тақчиллиги ҳам юзага келган.

Ҳукумат бунинг учун коронавирус пандемиясини айблаб, сайёҳлар мамлакатга аввалгидек кўп бормаётгани, шу сабабли даромад камайганини таъкидламоқда.

Шри-Ланка Ҳиндистон яқинидаги кичик орол давлатидир. Илгари Британия империясининг мустамлакаси бўлган мамлакат 1948 йилда мустақиллигини эълон қилган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Туркман аёли туркияда 2,4 миллион долларга тенг киберўғирликда айбланмоқда

Турк ОАВнинг маълумотларига қараганда туркманистонлик муҳожир аёл иштирокида йирик ўғирлик содир этилди. Эълон қилинган катта миқдордаги ўғирлик ҳодисасида туркманистонлик ёш ...

Танқид  устуворми, ё таҳлил?

        Кейинги пайтларда интернет тармоқларидаги узатилаётган ахборот кўламини кузатиб ҳайратим ортади. Пролетариатнинг “доҳий”си Владимр Ильич таъбири билан айтилган ...

1 ноябрдан ўзбекистонда алкоголь ичимликларининг нархи ошади

Вазирлар Маҳакамасининг «Алкоголь маҳсулотлари учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархларни қайта кўриб чиқиш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия ...