Тошкент бизнес учун энг яхши шаҳарлар рейтингида Олма-Ота, Бишкек ва Душанбедан ҳам орқада экан

 

Тошкент    Forbes журналининг Россия нашри россияликлар учун бизнес юритиш бўйича энг қулай бўлган собиқ совет иттифоқи шаҳарлари рейтингини эълон қилди. Podrobno.Uz’нинг ёзишича, бунга нафақат аҳолининг тўлов қобилияти ва солиқ юки, шунингдек, виза режими, рус тилининг мақоми, норезидент учун компанияни рўйхатдан ўтказиш шартлари ҳам ҳисобга олинган.

МДҲ, Болтиқбўйи давлатлари ва Грузияда фаолият олиб борувчи россиялик ишбилармонларнинг тажрибаси асосида ташкил этилган 20 шаҳар аро ўтказилган рейтингда Ўзбекистон пойтахти Тошкент 18-ўринни эгаллаган.

Кучли учликдан Беларусь пойтахти Минск, Эстония пойтахти Таллин ва Литва пойтахти Вильнюс ўрин олган. Қозоғистоннинг «икки пойтахти» – Олма-Ота ва Остона рейтингда, мос равишда, 4- ва 5-ўринларни банд этган. Россия тадбиркорлари 6-ўринни Ригага, 7-ўринни эса Киевга муносиб деб топишди.

Биринчи ўнликни Кавказ пойтахтлари – Ереван (8-ўрин), Тбилиси (9) ва Боку (10) тўлдириб берган. Ундан кейинги ўринларни Харьков (11), Бишкек (12), Одесса (13), Донецк (14), Днепропетровск (15) эгаллашган.

Рейтингнинг сўнгги ўринларини Кишинёв (16-ўрин), Душанбе (17), Тошкент (18) ва Ашхобод (19) шаҳарлари забт этишган. Москва ушбу рейтингда индикатор вазифасини бажарди.

Forbes’нинг ёзишича, Тошкент, умуман Ўзбекистонда) кузатиладиган асосий муаммолардан бири — етказиб берилган маҳсулотлар учун тўловлар 6-9 ойлаб мунтазам равишда кечиктирилади. Божхона билан боғлиқ муаммолар ҳам етарлича. Хусусан, «Хёнде Мотор Мануфактуринг Рус» компанияси 2011 йил ёзида 110та автомобиль етказиб бериб, фақат бир йилдан сўнг божхона расмиятчиликларидан қутилган. Россия савдо-саноат палатасининг қайд этишича, Ўзбекистон бозорига кириш «сиёсий қўллаб-қувватлаш зарурияти мавжудлиги сабаб қийинроқ».

Мулкдор хабар маркази

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Тожик тадбиркорлари москвадаги мажмуада чиққан ёнғиндан миллионлаб зарар кўрди (видео)

  Москвадаги «Синдика» савдо мажмуасида юз берган ёнғин оқибатида ўнлаб тожик тадбиркорлари ҳам катта миқдорда зарар кўрди. Бу ҳақда РТ меҳнат, миграция ва аҳоли ...

Миллиардер усмонов европа иттифоқи санкцияларига қарши судга мурожаат қилди

Асли ўзбек бўлган россиялик миллиардер Алишер Усмонов Европа Иттифоқининг санкциялар рўйхатига тушгани учун Европа судига мурожаат қилгани маълум бўлди. У ўз аризасини ...

Иқтисодиётни ривожлантириш учун ўзбекистонда нима ишлаб чиқарган маъқул?

Ўзбекистонда ишлаб чиқаришнинг қайси тармоқларини ривожлантириш лозимлигини ким ва қандай аниқлайди ва бу борада давлатнинг роли қандай бўлиши керак? Автор: Бехзод Хошимов ...