Россия фаррошларсиз қолди

Рубль қадрсизланди – ўзбеклар, қирғизлар ва тожиклар ғойиб бўлди: қора ишларни бошқа ҳеч ким бажаришни истамайди, дея ёзади Италиянинг La Repubblica нашри.

Нашрнинг қайд этишича, муҳожирлар келганларидан кўра тезроқ қайтишмоқда. Собиқ совет республикаларидан келган 1 миллиондан ортиқ (балки ундан ҳам кўпроқ) муҳожир икки ҳафтанинг ичида Россия ҳудудидан ғойиб бўлди, қолганлари эса кетишга ҳозирланмоқда. Бундан ҳатто россияликларнинг ўзи ҳам хавотирлана бошлаган.

Москваликлар қўққисдан йўлкаларни ҳеч ким вақтида супирмаётганини, томларни тонналаб қордан тозаламаётганини сезиб қолди. Иқтисодий жиҳатдан ночорроқ Санкт-Петербургда аҳвол бундан ҳам оғирроқ. Мэрия одамлардан қорга қарши мустақил равишда, ўз кучлари билан курашишни сўради, ушбу сўровга жавобан эса бундай вазиятларга мутлақо тайёр бўлмаган фуқаролар томонидан сўкишлар ва ҳақоратлар ёғилди.

“Бу ҳали бошланиши. Муҳожирларнинг кетиши қурилишларни, дўконлар, ресторанлар, кичик ишлаб чиқаришларни тўхтатиб қўяди ва инқирозни бошидан кечираётган иқтисодиётга янада кўпроқ зарар етказади. Сабаблар кўп. Албатта, хорижлик фуқаролар ҳаракатини қийинлаштирган ва “рус тилини идеал даражада билиш”ни талаб қилувчи қонунларнинг ҳам таъсири бор. Лекин рублнинг қадрсизланиши ҳал қилувчи роль ўйнади”, – дея ёзади La Repubblica

Ҳеч бир рус рози бўлмайдиган кулгили маош – ўртача 4 минг рублга Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистондан ёки Белоруссия ва Украинанинг қашшоқ қишлоқларидан келганлар ишлаб келган. Бу пул ўрта асрларга хос яшаш шароитларга, полициянинг сурбет таъқиби, лоқайд одамлар, иш берувчининг муносабатига чидаш учун жуда-жуда камлик қилади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Остонадаги ўрта осиё давлатлари раҳбарларининг учрашуви

Ўтган ҳафтанинг энг шов-шувли воқеаси, бу албатта Ўрта Осиё давлат президентларининг Остонадаги учрашуви бўлди десак муболаға бўлмас. Қувончли тарафи шундаки учрашув хақидаги ...

Жорий йилнинг май ойида фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови бўлиб ўтади. бу йилги сайлов аввалгиларидан нимаси билан фарқ қилади?

Янги таҳрирда қабул қилинган «Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисида»ги қонунга мувофиқ фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) икки ярим эмас, уч йилга сайланиши ...

Расман президент мирзиёев фармони билан ўзбекистон республикаси президенти администрацияси ташкил этилди

Ушбу фармон давлат раҳбарининг конституциявий ваколатларини амалга оширишнинг ташкилий-ҳуқуқий механизмларини янада такомиллаштириш, давлат ҳокимияти органларининг ўзаро ...