Ўртача ойлик маоши бўйича рейтинг: Ўзбекистон нечанчи ўринда?

Нигина Ҳакимова

Энг қуйи поғонадан эса Тожикистон ўрин олди. Бу ерда ўртача ойлик маоши 120 долларни ташкил этар экан.

Собиқ иттифоқ мамлакатлари бугунги кунда қанча маош олишлари бўйича рейтинг тузилди. Қизиғи шундаки, собиқ СССР мамлакатлари таркибига кирган давлатлардаги ўртача ойлик маошининг энг юқори ва энг кам миқдори 10 баробарга фарқ қилади.

Рейтингга кўра, энг юқори кўрсаткич бўйича Собиқ СССР мамлакатлари орасида Эстония давлати етакчилик қилмоқда. Эстонияда ўртача ойлик маоши 1 313 доллар.

Иккинчи ва учинчи ўринлардан Латвия ва Литва. Латвияда ўртача ойлик маоши 1009 доллар, Литвада эса 903 доллар.

Энг бой минтақа хисобланган Россия тўртинчи ўринни эгаллади. Ўртача ойлик маоши бу ерда 657 долларни ташкил этади.

Қозоғистонда эса бу кўрсаткич 432 долларга, Грузияда 413 долларга тенг.

Белорусия рейтингнинг еттинчи поғонасини забт этди. Бу ерда ўртача ойлик иш ҳақи 402 доллар. Бу дегани эстонияликлар каби ойликка эга бўлиш учун беларуслар 3 баробар кўпроқ ишлашлари керак.

Шунингдек, ўртача ойлик маошлари Арманистонда 397 доллар, Озарбайжонда 299 доллар, Молдовада 288 доллар, Қирғизистонда 204 доллар, Туркманистонда 198 доллар, Ўзбекистонда эса 177 долларни ташкил этади.

Энг қуйи поғонадан эса Тожикистон ўрин олди. Бу ерда ўртача ойлик маоши 120 долларни ташкил этар экан.

http://qalampir.uz/news/ortacha-oylik-maoshi-boyicha-reyting-ozbekiston-nechanchi-orinda-10131
Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Хитой корпорацияси шавкат мирзиёевга мурожаат қилди  «ўзбекнефтгаз» 16 млн доллар қарзини тўлаши зарур

«Ўзбекнефтгаз» АЖ бўлинмалари ва Хитойнинг CPTDC корпорацияси ўртасида имзоланган шартнома мажбуриятларини бажариш вақтида Ўзбекистон ширкатининг 16 млн АҚШ доллари миқдорида ...

Польшанинг solaris автобус ширкати ўзбекистон бозорига кўз тикмоқда

Польшанинг Solaris Bus & Coach S.A. компанияси Ўзбекистон бозорига жамоат транспортларини етказиш масаласини кўриб чиқмоқда. Мазкур компаниянинг делегацияси шу ҳафтада ...

Бошпана муаммоси: даромаднинг қанчаси ижара учун сарфланади?

“Инсониятнинг ярми бошпана излайди, қолган ярми бор турар-жойини кенгайтириш илинжида”, деган нақл бор. Ҳар бир одам шахсий уйи бўлишини исташи табиий. Аммо замонамизнинг бу ...