“Тошкентга жуда яқин яшаймиз, лекин ичимлик сувимиз йўқ”

 

“Биз яшайдиган Зангиота тумани Чувалачи ҚФЙ Тошкент шаҳрига жуда яқин. Бизда ичимлик суви йўқ. Порталга ҳам мурожаат қилдик. Фойдаси бўлмади.

Ичимлик суви йўқлиги учун шахсий автомобиллардан сотиб оламиз. 1000 литр сув учун 18 минг сўм тўлаймиз. Баъзи вақтлар лойқа сув бўлади. Сув сотиб олишга пули етмаганлар қудуқ сувини ичади. У сув эса хлорланмаган ва ичига аччиқ тош солинмаган. Яъни бу сувни тоза деб бўлмайди. Лекин одамлар барибир шу сувни ичишга мажбур”.

https://www.ozodlik.org/a/sizdan-telegram-suv/28652843.html
Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

“давлат пул бермаса, биз ҳам пилла бермаймиз!”

  "Жиззах вилояти Зафаробод туманида яна пилла муаммоси авжга чиқмоқда. Юборган суратда тайёр пилла акс этган. Лекин фермерларнинг пиллани йиғиб, планга топшириш нияти ...

Ўзбекистонда дарахтларни ноқонуний кесган фуқаролар энди 2 млн сўм жаримага тортилади

Ўзбекистон Республикаси Президенти “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва ...

Энди порахўрлардан олинган пул мактаб қурилишига сарфланади

Бу ҳақда бугун, 6-февраль куни Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков Бишкек шаҳридаги № 69 ва № 12 мактабларининг ўқувчилари билан учрашуви чоғида маълум қилди. «Ўтган ...