Очиқ журналистика анжуманида очиқ қолган саволлар

Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик ташкилотининг Оммавий ахборот воситалари эркинлиги идораси 18-19 октябрь кунлари Тошкентда халқаро анжуман ўтказди.

Мақола Би-Би-Си сайтидан олинди

Анжуманга “Марказий Осиёда очиқ журналистика” деб ном берилди ва минтақа республикаларидан 80 иштирокчи қатнашди.

Халқаро анжуманда МХХ ҳибсхонасида 27 сентябрдан буён тутқунликда қолаётган ва ҳозирги аҳволи ҳақида маълумот кам бўлиб қолаётган мустақил журналист Бобомурод Абдуллаев ҳақида саволлар қўйилган.

Фарғона.ру ахборот агентлиги хабар қилишича, Тошкентдаги Журналистларни қайта тайёрлаш маркази директори Гулнора Бобожонова, Бобомурод Абдуллаев “қонунни бузгани учун ҳибсга олингани, унинг ишини суд кўриб чиқаётгани, суд қарор қилмагунча” бу масалада изоҳ берилмаслигини айтган.

“Чегара билмас мухбирлар” халқаро ташкилотининг вакили Йохан Биррнинг нега Бобомурод Абдуллаевга адвокат билан учрашишига рухсат берилмаётгани ҳақидаги саволлари ҳам жавобсиз қолган.

Халқаро анжуманда Ўзбекистонда ҳамон қатор веб-сайтларга тўсиқ қўйилаётгани муаммоси ҳам кўтарилган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Туркияда саккиз ойда 671нафар ўзбекистон фуқароси паспортини йўқотди

Охирги пайтларда Истанбул шаҳрида бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари орасида шахсини тасдиқловчи асосий ҳужжат – паспортга оид муаммолар сони кескин кўпайди. ...

Ўзбек муҳожирларининг аҳволи жуда аянчли

Мен умрининг ўн йилларидан ортиғини Россияда мусофирликда ўтказаётган инсон сифатида шуни айтмоқчиманки, давлатимиз мусофирлар масаласини тезроқ ҳал қилмаса бўлмайди.Йўлларда ...

Нью-йорк терракти: соипов масаласи ва ўрта осиёликлар

Жорий йилнинг 31 октябрида АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида ӯзбекистонлик 29 ёшли Сайфулло Соипов исмли фуқаро террорлик ҳаракатини содир этди. Воқеа тафсилотига кӯра Сайфулло оғир ...