Ӯқитувчини чалғитишга қачон чек қӯйилади?

Ёшлигимдан бирга ӯсган дӯстим ӯқитувчи бӯлишни орзу қиларди. Мактабни битириб олий ӯқув юртига тушиб, бугунги кунда армони ушалган инсонлар қаторида.

Ҳозир ӯзи тугатган мактабда маҳалладош ука- сингилларига дарс бериб юрганига ҳам бироз вақт бӯлди. Лекин дӯстимнинг қиёфасида кундан-кунга сезиларли ӯзгариш юз бера бошлади. Тез аччиқланадиган одат чиқарди, жиззаки бӯлиб қолди. Бунинг сабабини ӯзидан сӯрамаёқ, мактабдаги фаолияти билан боғладим.

Юртдошларимизга вилоят, туман марказлари ва  қишлоқ мактаблари ӯқитувчиларининг бугунги аҳволи яхши маълум.

Улар болаларга дарс бериш билан чекланиб қолмасдан, ҳар хил иш бӯйича гоҳ у ерга, гоҳ бу ерга жӯнатилади. Бундан ташқари, йил ӯн икки ойда ҳар хил ишларга жалб қилинади.

Бояқуш ӯқитувчилар чопиқ чопади, пахта теради, қурилиш ишларига юборилади ва ҳ.к. Кошки эди шунга яраша маош берса?! Ойлик маошларини бу ойдан у ойгача аранг етказишади.

Борди-ю тӯй, йиғин бӯлиб қолса ёки мактабга комиссия келгудек бӯлса ойлик маошдан бир сӯм пул ҳам орттиришнинг иложи қолмайди.

Энди ӯзингиз мундоқ ӯйлаб кӯринг, улар институту университетларда ана шундай югур-югурлар учун ӯқишдими? Уларнинг армони шумиди?

Бир неча кун аввал дӯстимни  кӯчада тасодифан кӯриб қолдим. У қаёққадир шошарди.

– Тӯхта, озгина  гаплашайлик, ахир бир-биримизни  кӯрмаганимизга ҳам кӯп бӯлди дедим.

– Э, жӯра,  нимасини айтасан, вақтим йӯқ. Менга қолса тонггача гаплашсак дейман. Аммо ҳозир боришим керак бӯлган жойлар жуда кӯп,  деб ӯз йӯлига кетди.

Яқинда уни ӯзим уйига излаб бордим, гаплашдим. Дӯстимнинг мактабдаги фаолияти билан қизиқдим. Унинг айтишича, ҳозирги кунда мактабда ишлаш ниҳоятда оғир. Ӯқитувчиларнинг малака ошириш институтида қайта таҳсил олишдан ҳеч қандай наф йӯқ экан. У ерда ӯқидинг нима, ӯқимадинг нима, ӯша- ӯша эски аҳвол.

Ҳеч нарса ӯргатишмайди. Аммо бормасанг аҳволинг яна танг ҳолатга тушади, деди куюнчаклик билан дӯстим.  Дӯстимнинг фикрича, малака оширишга боргандан кӯра унга кетган вақтни болаларга янги бир нарса ӯргатган афзал. Малака ошириш институтида таҳсил олишга сарфлаган пулни  пенсионерларга бериш яхшироқ. Бундан меҳрибонларимиз ҳар томонлама хурсанд бӯлиб қолади. Аслида эса, мактабда малака оширишдан бошқа қиладиган ишларимиз ҳам ниҳоятда кӯп…

 Уйга қайтарканман, йӯлда: Юртимиздаги яна қанча муаллимларни ана шундай ортиқча ташвишлар қийнаётган экан?Малакали кадрлар етишмаслиги муаммоси авжга чиққан бир пайтда ӯқитувчиларга нисбатан бундай муносабатда бӯлиш тӯғримикин, деб ӯйланиб келдим.

Аҳвол шу тарзда давом этса яна беш олти йилда педагогика институтлари сони ҳам камайса ажабланмайман. Чунки кенжа укам энди ӯқитувчи бӯлишни хоҳламайди. Ахир бундай шароитда ким ҳам ӯқитувчи бӯлишни хоҳларди?!

Япония Бош вазиридан «Япония қисқа вақт ичида қандай қилиб шу даражага етти» деб сӯрашганда, Бош вазир: «Биз ӯқитувчилар билан мураббийларимизнинг ойлик маошини энг юқори даражага кӯтардик. Уларга фақат ва фақат болаларга сабоқ бериш, билим ӯргатиш ва тӯғри тарбия бериш вазифаларини топширдик. Уларни бошқа ҳеч нарсага жалб қилмадик. Шу туфайли мамлакатимиз қисқа фурсат ичида ривожланиб, камол топди», деб жавоб берган экан.

Ҳозирги вақтда юртимизда пахта мавсуми давом этмоқда. Ӯзбекистоннинг жаҳон бозоридан топажак даромади ана шу пахтанинг қанчалик яхши бӯлганлигига бевосита боғлиқ. Ҳар йилнинг сӯнггида аниқланадиган киши бошига чаққандаги ялпи ички маҳсулот кӯрсаткичи ҳам ана шу оқ олтинимизга тӯғридан-тӯғри боғлиқ эканлиги ҳаммага аён.

Лекин мен юртимизнинг, шу азиз ватанимизнинг  эртанги кунини, келажак пойдеворини шаккллантирувчи ёшларимизни, яхши тарбиялаб, уларга илм ӯргатадиган инсонларга -ӯқитувчиларга эътиборсизликнинг пасайганини айтгим келади. Агар биз ӯқитувчиларни ҳар хил алламбало ишлар билан чалғитаверсак, у ҳолда  “буюк давлат” қурадиган ёшларни қандай қилиб вояга етказамиз?..

Муаллиф: Нур Дўст

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Йўлаклар  қаерда тугайди?

Нега шаҳар ва қишлоқларимизда  йўлакларни ҳар ким ўз билганича тўсмокда? Инсон қулайликга интилади. Бу, албатта, табиий. Шундай қулайликлардан бири-йўл ёқаларига  йўлаклар, ...

Оренбург темир йўли яқинида ўзбекистонлик ҳушсиз ҳолда топилди

Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги (Россия) Бош консулхонаси Ўзбекистон фуқароси Ж.Р. нинг 16 октябрь куни топилгани тўғрисида ОАВда тарқалган хабарни тасдиқлади. Бу ҳақда ТИВ ...

Пахта ўзбекнинг нони

  Бу гап қачон, кимдан, қаерда   1934 йилда Ўзбекистонда пахта плани тўлмайди.   Нимага?   Сабаби: юртда очарчилик айрим туманларда ўлчаш юзага келган. очликдан, ўлатдан минг ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400