Дайджест: Марказий Осиё терроризмнинг уруғими?

АҚШ Давлат котиби Рекс Тиллерсон мусулмон-рохинжаларга нисбатан зўравонликлар қўллангани, бунинг оқибатида 600 мингга яқин киши қўшни Бангладешга қочиб ўтишга мажбур бўлганини аниқлаш мақсадида халқаро мустақил тергов ўтказилишига рухсат берилиши масаласида Мьянма ҳукуматига босим ўтказди, дея ёзди The Wall Street Journal.

Тиллерсонга ҳамроҳлиқ қилаётган АҚШ давлат департаментининг юқори мансабли амалдорининг журналистларга айтишича, давлат котиби рохинжалар ўз уйларига қайтишлари учун шимолий Ракхайн штатида тинчлик ва барқарорлик қарор топиши зарурлиги борасида баёнот берди, дея ёзди Япониянинг The Asahi Shimbun нашри. Унинг сўзларига қараганда, Вашингтон “рохинжаларга нисбатан зўравонликлар тўҳтатилиши ва Ракхайндаги ҳодисалар юзасидан мустақил тергов ўтказилиши”ни талаб қилади.

Москва Мадриддан то Афинагача бўлган Европадаги вазиятни беқарорлаштиришни истамоқда”, дея ёзади Италиянинг La Repubblica нашри Польша собиқ ташқи ишлар вазири Радослав Сикорский бошчилигидаги The Atlantic Council таҳлил маркази томонидан эълон қилинган “Кремлнинг Троя отлари-2” деб номланган ҳисоботига таяниб. Кремль “Европа сиёсатини самарали беқарорлаштириш, кучсиз Россия Европа ва халқаро хавфсизлик масаласида ҳал қилувчи омил эканлигини кўрсатиб қўйиш мақсадида” европалик сиёсатчилар, эксперт ва жамоатчилик гуруҳларидан “Троя отлари” сифатида фойдаланмоқда”, дея ҳисоблашмоқда ҳисобот муаллифлари. Италияда Кремль ўз ташвиқотида ўнг марказчи “Шимол Лигаси” партиясига (Lega Nord) ва «Беш юлдуз Ҳаракати» (Movimento 5 Stelle)га таяниши мумкин, дея ёзди La Repubblica.

Марказий Осиё терроризм уруғими деган масалага қайтган The Diplomat бу саволга салбий жавоб қайтаради. Бу масала ғарб матбуотида Ўзбекистон фуқароси томонидан Нью Йоркда содир этилган террор ҳодисасидан сўнгкун тартибига чиқди. «Минтақа фуқаролари узоқ муддат хорижда бўлганларидан сўнг террорчиларга айланмоқда. Демак агар Марказий Осиёликлар нима учун экстремистик гурухларга жалб қилинганини тушунмоқчи бўлсак, минтақавий бошқарув тизимига ёки уларнинг иқтисодий аҳволига ишора қилишнинг ўзи кифоя эмас. Марказий Осиё мамлакатларининг хукуматлари эксремистик гуруҳларга қарши самарали кураш олиб бормоқда. Бу ерда гап совет мероси фонидаги миллий ўзига хосликни қидириш ва жаҳонда терроризмга қарши самарасиз кураш олиб борилаётгани ҳақида кетмоқда», дея ёзади нашр.

Олти нафар чех сайёҳи таниқли Боратнинг қора парики ва лимон-яшил рангдаги очиқ “чўмилиш кийими”да Қозоғистон пойтахтидаги I love Astana ёзуви фонида фотосессия уюштирмоқчи бўлди, дея ёзади The Guardian. Полиция хорижликларни ушлади ҳамда“кичик безориликлари” важамоат жойида беҳаё кўринишда пайдо бўлганлари учун ҳар бирини 22500 тенге ($68) жаримага тортди. «Боратнинг чўмилиш кийими» “Борат” фильми экранларга чиққанидан сўнг оммалашиб кетди. Бу фильмда америкалик қизиқчи Саша Барон Коэн АҚШ бўйлаб сафарга чиққан қозоқ тележурналисти ролини ўйнаган. Фильм қозоқлар миллий ғурурини камситган, чунки фильм муаллифлари қозоқлар юртини қолоқ сифатида тасвирлашган, дея таъкидлайди нашр.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Мибга ишга киритишни ваъда қилган миб ходими қўлга олинди

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Жомбой туман бўлими энергия ресурслари ва сувдан фойдаланиш тартибини назорат қилиш шўъбаси давлат ...

Туркманистонда оқ либос кийиш тақиқланди ва лабларига ботокс қўйган 50 га яқин стюардесса ишдан бўшатилди

Туркманистонда аёллар ва қизларнинг шахсий ҳаёти устидан назорат кучайтирилиб, уларнинг ташқи кўриниши ва хатти-ҳаракатларига қўйилаётган талаблар рўйхати кундан-кунга ...

Қозоғистонда 16 нафар ўзбекистон фуқароси заҳарланди

Ўзбекистон ТИВ 16 нафар Ўзбекистон фуқароси таъмирлаш ишлари олиб борилган уйда маиший газдан заҳарлангани ҳақида хабар берди. Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчихонаси берган ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400