Путин ва Жээнбеков илк ташрифнинг Россияга бўлиши “рамзий маъно” борлигини таъкидлашди

Президент Сўўронбай Жээнбеков президент сифатида илк ташрифини Москвага амалга ошириши ўзи учун “чуқур рамзий маъно” борлиги борасида баёнот берди.

«Аслида шундай бўлиши керак. Бу ерда биринчи бўлишим керак. Бу бизнинг ўзаро муносабатларимизни, бизнинг иттифоқчилигимизни ва бизнинг стратегик ҳамкорлигимизни мустаҳкамлашга қатъий қарор қилганимиздан далолат беради. Қирғизистон-Россия ўртасидаги алоқаларни ривожлантириш масаласига шахсан ўзингиз эътибор қаратаётганингиз учун сизга миннадорчилигимни билдираман», – деди Жээнбеков Россия президенти Владимир Путин билан бўлиб ўтган учрашувда.

Жээнбеков мамлакат ўртасидаги стратегик ҳамкорлик мустаҳкамланиб ва яхшиланиши йўлида бор куч-ғайратини сарфлашини таъкидлади.

Владимир Путин ўз навбатида сайловларда қозонган ғалабаси билан Жээнбековни табриклади.

«Сиз тажрибали арбобсиз. Ҳукуматни бошқаргансиз. Икки мамлакат ўртасидаги стратегик муносабатлар ўрнатилишида фаол иштирок этдингиз. Сизнинг иштирокингизда Қирғизистон Республикаси ЕОИИнинг тенг ҳуқуқли аъзоси бўлди. Кичикроқ ортга кетишдан сўнг бугунги кунда мамлакатларимиз ўртасидаги савдо айланмаси 32 фоизга ошгани кўзга ташланмоқда. Россияга озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб бериш икки ярим баробар ошди. Бу жуда яхши кўрсаткич. Эртага биз Минскда хафсизлик соҳасидаги масалаларни муҳокама қиламиз. Президент сифатида илк ташрифингизни Россияга амалга оширганингиздан мен мамнунман», – деди Путин.

29 ноябрь куни Сўўронбай Жээнбеков президент сифатида ўзининг илк хорижий ташрифини Россияга амалга оширди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Булоқбоши туманидаги яна  бир порахўр директорга суд ҳукми ўқилди

Зулайҳо Мадярова 1969 йилда туғилган. Олий маълумотли ўқитувчи. 2013 йил 11 октябрдан Булоқбоши тумандаги 4-умумий ўрта таълим мактабига директор этиб тайинланган. ...

22 давлат хитойда уйғурларнинг оммавий равишда қамоққа олинишига қарши қўшма баёнот имзолади

Япония, Буюк Британия ва яна 20 давлат Хитойнинг Синсзян вилоятида уйғурларнинг оммавий равишда қамоққа олинишига қарши қўшма баёнот имзолади, деб ССN хабарига таяниб ...

Шуҳрат абдураҳмоновнинг юраги ҳам нақ китнинг юраги экан

Блогер Хушнуд Худойбердиев Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов томонидан жорий йил 3 август куни имзоланган шошилинч хабарномага эътибор қаратган. Андижон вилояти ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400