Саакашвили сўроққа келишдан бош тортди

Грузия собиқ президенти, Одесса вилоятининг собиқ губернатори, Украинадаги “Янги кучлар исёни” ҳаракати раҳбари Михаил Саакашвили Украинада давлат тўнтариши борасидаги иш бўйича сўроққа келишдан бош тортди. Бу ҳақда “Украинская правда” маълум қилди.

Ҳаракат матбуот котиби Марьяна Почтарнинг нашрга маълум қилишича, Саакашвили бирор бир процессуал ҳужжат олмаган ва имзоламаган. Унинг айтишича, 6 декабрь куни Саакашвили Олий Рада деворлари ёнида брифинг ўтказади, юристлар билан вазиятни муҳокама қилади.

Бундан аввал сешанба куни Украина бош прокурори Юрий Луценко Олий Радада чиқиш қилар экан ҳибсга олинган ва ўз тарафдорлари томонидан озод қилинган Саакашвили “қочоқ” мақомида эканлигини маълум қилган эди. Луценконинг сўзларига қараганда, сиёсатчи ўзининг ҳатти-ҳаракатлари билан унга нисбатан кўрилаётган уй қамоғи кўринишидаги эҳтиёт чораси имкониятларини гумон остига қўйди. Луценко Саакашвилига ўз ҳоҳиши билан ҳуқуқ-тартибот идораларига таслим бўлиш учун 24 соатлик муҳлат берди.

6 декабрь куни эрталаб Бош прокуратура матбуот котиби Лариса Сарган ўзининг Twitter’даги саҳифасида Саакашвилига қидирув эълон қилинганини маълум қилди. Бугун полиция мухолифатчи сиёсатчининг тарафдорлари томонидан Олий Рада олдида ташкил этилган чодирлар лагерини ишғол қилишга ҳаракат қилди. Шундан сўнг Саакашвили Украина президенти Петр Порошенкога мурожжат қилиб иғволарни тўхтатишга ва тарафдорларига бўлаётган ҳужумларни бас қилишга чақирди.

Украина расмийлари Михаил Саакашвилини давлат тўнтариши содир этишга уриниш ҳамда Украинада норозилик намойишларини келтириб чиқариш мақсадида Евромайдондан сўнг Россияга қочиб кетишга мажбур бўлган, Виктор Януковичга яқин бўлган олигарх Сергей Курченкодан ярим миллион доллар олганликда айбламоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Давлат халқдан қонуний пул йиғмоқчи

Сўнги пайтлардаги тенденцияни сезяпсизларми? Ҳар бир соҳада давлат халқдан легально қонуний пул йиғмоқчи. 7 ёшга тўлмаганларни мактабга жойлаш пулли, институтга хужжат ...

Ўзбекистонда банклар товуқ боқиш ва лимон етиштириш учун кредит беришни тўхтатди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев, бу уларга бойиб кетиш имкониятини беришини ваъда қилиб, қишлоқ хўжалиги экинларининг айнан шу турлари билан шуғулланишни маслаҳат ...

Ироқдан 64 бола юртимизга олиб келинди

2019 йил 10 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев топшириғига биноан ўзбекистонлик 64 нафар бегуноҳ бола махсус авиарейсда Тошкент шаҳрига олиб ...