Собиқ «Абу Сахий» бозори​даги тадбиркорларга кўчма савдо расталарини олиб ташлаш буюрилмоқда

16 январь куни собиқ «Абу Сахий» бозори, ҳозирги «Тошкент ипак йўли» савдо-комплекс мажмуаси ҳудудида фаолият олиб борувчи сотувчиларга савдо ўринлари ташқарисига ўрнатилган кўчма савдо қилиш учун жой ва товарларни олиб ташлаш буюрилди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири бир нечта мустақил ахборот манбаларига асосланган ҳолда хабар берди.

Мақола kun.uz сайтидан олинди

Маълум қилинишича, «Тошкент ипак йўли» мажмуаси ҳудудида савдо фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорларга дўкон олдига чиқариб қўйилган мулкларни олиб ташлаш буюрилган. Ҳозирча бундай буйруқ фақат савдо-комплекси ичидаги автотураргоҳ атрофида жойлашган дўкон эгаларига билдирилган. Kun.uz мухбири билан суҳбатлашган тадбиркорларнинг айтишича, «акфа столларни олиб ташлаш тўғрисидаги буйруқ ичкари қатордаги сотувчиларга айтилмади».

Бу ҳолат бозор ҳудудига ташриф буюрган мижоз ва харидорларга қулайлик яратиш, жамоат хавфсизлигини кучайтириш мақсадларида амалга оширилаётган бўлиши мумкин. Аммо «Тошкент савдо маркази» мажмуаси директори биринчи муовини Нодир Набиев «иш вақти якунланганини» важ қилиб, ҳолатга изоҳ беришдан бош тортди.

Kun.uz ахборот манбасининг таъкидлашича, «бозорнинг олд қаторларида савдо қилаётган тадбиркорлар намунавий лойиҳа асосида дўконларининг олд фасад қисмини таъмирлаши шарт. Шунинг учун, мутасадди вакиллар ва дизайнерлар келишига ҳозирлик кўрилмоқда. Қисқа муддатдан сўнг, тадбиркорларга яна товарларини ташқарига чиқаришга рухсат берилиши назарда тутилган».

Бундан аввал, 2018 йил 5 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятининг Зангиота туманига ташрифи чоғида «​собиқ «Абу Сахий» МЧЖ даврида давлат бюджетига бир ойда 5 миллиард сўм тушгани»​ ҳақида билдирганди. Президент Матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра, ​ушбу бозор «Тошкент ипак йўли» мажмусига айлантирилгандан сўнг атиги 15 кунда тушум 35 миллиард сўмга етган»​.

Эслатиб ўтамиз, бозор маъмуриятида бир мунча ўзгаришлардан сўнг (раҳбарият алмашинувига ишора қилмоқда – таҳр.) унинг номи ҳам янгиланиши кутилаётгани ҳақида хабар бергандик.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Омаднинг саккиз сабаби

Ҳаётда ҳар биримиз бахтли, омадли инсон бўлишни истаймиз. Бунинг учун ўқиймиз, ўрганамиз, меҳнат қиламиз. Нима деб ўйлайсиз, муваффақиятга эришишнинг тилсими мавжудмикан? ...

Фарғонада бир киши 15,3 минг долларга “кўршапалак уяси” сотиб олибди (соддалик қурсин, соддалик…)

Фарғонада кўршапалак уясини саратон касалига даво деб, 15 300 долларга сотиб, фирибгарлик қилган шахсга суд ҳукми билан 6 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси ...

Рустам мадумаровга тегишли яна бир мулк аукционга қўйилди

Рустам Мадумаровга тегишли Rubicon Wireless Communication МЧЖ кўчмас мулки аукционга қўйилди. Бу ҳақда “ЎзА” хабар берди. Очиқ аукцион нархни тушириб бориш йўли билан, ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400