“Ўқитувчилар қоғозга кўмилиб қолган. Ишонмасангиз, мана исботи!”

“Мен Самарқанд вилоят, Пахтачи туманидан мактуб йўлламоқдаман. Нафақат Самарқанд, балки бутун республикада мактаб ўқитувчилари қоғозга кўмилиб қолган. Айниқса, 2005 йилдан кейин педюклама ва устама деган нарсалар пайдо бўлгач, қоғозбозлик авж олиб кетди. Масалан, мен конспектдан ташқари қуйидаги ҳужжат ва дафтарларни тўлдириб боришим керак:

1. Юклама иш режаси.

2. Дарс таҳлили дафтари.

3. Мавзу тақвим-режаcи.

4. Бўшлиқлар устида ишлаш дафтари.

5. Ўқувчилар билан индивидуал ишлаш дафтари.

6. Тўгараклар журнали.

7. Тўгарак учун алоҳида конспектлар дафтари.

8. Синф журнали.

9. Ота-оналар билан алоқа дафтари.

10. Синф раҳбарлиги ҳужжатлар йиғма жилди.

11. Услубий бирлашма ҳужжатлар йиғма жилди

12. Услубий бирлашма йиғилиш баённома дафтари.

13. Чораклар бўйича синфлар кесимида тестлар банки.

14. Назорат иши дафтарлари.

15. Устама ҳужжатлар йиғма жилди.

16. Ўқув семинар машғулотлар дафтари.

17. Тарбиявий соатлар учун конспект дафтари.

18. Қизлар билан ишлаш дафтари.

19. Бўш ўзлаштирувчи ўқувчилар билан ишлаш дафтари.

20. Иқтидорли ўқувчилар билан ишлаш дафтари.

21. Микроучасткада аҳолини рўйхатга олиш дафтари.

22. Ўқувчилар табеллари.

24. Фан айланма дафтарлари.

25. Ўқитувчи аннотация дафтари…

Бу рўйхатни яна узоқ давом эттириш мумкин. Дарс ўтганим ва азиз умримни шунча бекорчи ҳужжатларга бағишлаганим учун ойига бор-йўғи 500 минг сўм маош беришади.

Деярли ҳар куни мактабга халқ таълими вазирлигидан тортиб, туман халқ таълими бўлимигача, қолаверса, туман ҳокимлиги, прокуратура, молия ва ҳоказо ташкилотлардан текширувчилар келади. Текширувчилар дарс жараёнига бостириб кириб, юқорида айтилган ҳужжатларни сўрайди. Ўқитувчилар гап эшитмаслик учун дарс ўрнига охири йўқ ҳужжатларни тўлдириш билан машғул бўлади ва шу боис ҳам дарс сифати пасайиб кетмоқда. Энг қизиғи, икки ой пахта теримида юрганимизда, бу текширувчилар қорасини кўрсатмайди. Ёки савлат тўкиб келган текширувчилар “Бечора ўқувчилар нега дарсда пальтода ўтирибди, синфхоналар нега иситилмаяпти?” деб ўлақолса сўрамайди.

Охирги 2 йилда қоғозбозлик янада кучайиб кетди. Ўқитувчи қойиллатиб дарс ўтса-ю, юқорида зикр қилинган дафтарларни тўлдирмаса, интизомий жазоланади. “Маошингнинг ярми дарс учун, ярми юклама ва устама учун! Ҳужжатларинг жойида бўлиши керак”, деб таъна қилишади. Дарсни ҳам четга суриб қўйиб, мажлисларда қатнашишга мажбурлигимизни айтмай қўяқолай!

Бу аҳвол қачонгача давом этаркан? Ўқитувчи қачон фойдасиз ҳужжатбозликдан халос бўларкан?”

Манбаа: ozodlik.org

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Қирғизистонда 7 ва 8 ноябрь кунлари аждодлар хотираси ва тарихи кунлари нишонланади

Президент Алмазбек Атамбоев Аждодлар хотираси ва тарихи кунларини таъсис қилиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Бу байрамлар ҳар йили 7 ва 8 ноябрь кунлари нишонланади, дея ...

Кремлнинг ваҳшийлигини қўллаб-қувватлаш жиноят содир этиш билан баробар

Латвия Россиянинг 102 нафар фуқаросининг мамлакатга киришини чексиз муддатга тақиқлади. Бу ҳақда ташқи ишлар вазири Эдгарс Ринкевич Twitter даги саҳифасида ёзди. Латвия ТИВ ...

Ўзбекистон:меҳрибонлик уйларидаги болаларнинг 80 фоиздан кўпининг ота-онаси бор

Ўзбекистон Олий суди судьяси Акмал Муродовнинг ёзишича, яқинда Олий суд томонидан олиб борилган тарғибот ишлари жараёнида Ўзбекистондаги етим болалар ва ота-онасининг ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400