Deutsche Bank етарлича баҳо берилмаётган жаҳон валюталарини маълум қилди

Deutsche Bank етарлича баҳо берилмаётган жаҳон валюталари рўйхатини тузди. У валюта курсларининг динамикасини баҳолаш услуби бўйича ишлаб чиқилди (Behavioral Equilibrium Exchange Rate, BEER).

BEER услуби 1999 йилда британиялик иқтисодчилар Питер Кларк ва Рональд Макдоналд томонидан ишлаб чиқилган. У ҳақиқий валюта курси ва мамлакатнинг инфляция, ишлаб чиқариш каби макроиқтисодий кўрсаткичлари орасидаги фарқни кузатиб бориш имконини беради. Валютани валюталар саватчасига нисбатан баҳолаш учун валюта жуфтликлари ташқи савдодаги улуш бўйича «ўлчанади».

Deutsche Bank модели 31та валютани қамраб олди – ўнтаси ҳаддан ташқари яхши баҳолаб юборилгани ва 21таси етарли баҳоланмагани аниқланди. Антиетакчилар сафидан Туркия лираси, Колумбия песоси ва Россия рубли бор.

Ўта кучли валюталар топ-5лигидан Чехия кронаси, Жанубий Корея вони, Таиланд бати, АҚШ доллари ва Швейцария франки жой олди. Доллар тахминан 7 фоизга ортиқ баҳолаб юборилган, дейилади банк таҳлилида.

Манба:Кун.Уз

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Бозор қиймати мавжуд активлар нега текинга берилиши керак?

“Angren Paсk” ХК АЖ устав капиталидаги давлат акцияларининг 25 фоизини "ноль" қийматда Россиянинг Николь-Пак компаниясига бериш тўғрисида ҳукумат қарори қабул қилинибди. ...

Қудуқни ҳам рўйхатдан ўтказиш керак

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 14 август кунги қарори билан ер ости сувларига қудуқларни бурғулаш учун рухсатнома бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий ...

Роғун гэсидан хавф йўқми? оролни қутқариб қолиш мумкинми? олим президентларга таклиф берди

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев 9 март куни Тожикистон Республикасига ташриф буюрди. Мазкур ташриф амалий жиҳатдан ҳар иккала мамлакат учун ҳар томонлама ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400