Шуҳрат Ғаниев Тошлоқ тумани ҳокимига ҳайфсан берди

Фарғона вилояти ҳокимлигида Республика ишчи гуруҳи томонидан 19-28 сентябр кунлари Тошлоқ туманида ижтимоий-маънавий вазият ва аҳолининг яшаш шароитларини ўрганиш натижалари, шунингдек, вилоятда жорий йилги куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари бўйича йиғилиш ўтказилди. Йиғилишни вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев олиб борди, деб хабар бермоқда ҳокимлик матбуот хизмати.

Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев

Йиғилишда аниқланган муаммолар муҳокама қилинган. Ўрганишлар давомидаги хулосалардан келиб чиқиб, ўз вазифаларини бажаришда сусткашликка йўл қўйганлиги, аҳоли муаммоларини ҳал этишда талаб даражасида иш олиб бормаганликлари, «ўзибўларчилик»ка ташлаб қўйилганлиги учун вилоят раҳбари томонидан туман ҳокими Ш.Абдусаломовга, туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Б.Султоновга ҳамда туман ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари А.Болтабоевга ҳайфсан берилди.

Шу билан бирга, туман депутатларининг ҳам фаолияти қониқарли даражада эмаслиги танқид қилинган.

Эслатиб ўтамиз, Ақтўбе фожиасидан сўнг ўтказилган йиғилишда Фарғона вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниевнинг Тошлоқ тумани аҳолисини «ҳароми» деб ҳақорат қилган эди. Йиғилишда вилоят ҳокими Тошлоқ туманидаги барчани (Ақтўбедаги фожиада қурбон бўлганларнинг 16 нафари шу тумандан эди) Фарғона вилоятини республикада шарманда қилишда айблаган.

Манба:Кун.Уз

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Шовруқ рўзимуродни ким ўлдирди? эрк ёви (ii)

(Давоми.) О, мен бундан қанчалар лаззат туйдим!  Босқинчига қарши бир–бирига қўл чўзмаган, миллий ғурурдан масуво хонларни лаънатладим!                                       ...

Нороликлардан сўнг абдулла арипов урганчга борди

Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Урганчдаги «Ашхобод» маҳалласида уйлари бузилган аҳоли ва шаҳар ҳокимлиги ўртасидаги муаммони жойида ўрганиш учун Хоразм вилоятига ташриф ...

Ўзбекистон ва тожикистон биргаликда иккита гэс қуради

Ўзбекистон ва Тожикистон иккита ГЭСни биргаликда қурмоқчи. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Тошкентда Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон билан ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400