Ўзбекистонда уч ойда 26,7 млрд сўмлик норуда фойдали қазилмалар ноқонуний қазиб олингани аниқланди

Жорий йилнинг сентябрь—ноябрь ойларида ўтказилган ўрганишларда 186 та субъект томонидан тегишли лицензия олмасдан 26,7 миллиард сўмлик норуда фойдали қазилмалар ноқонуний қазиб олинганлиги аниқланди. Бу ҳақда «Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент қарорида қайд этилган, деб ёзмоқда “Дарё” нашри.

Фото: ЎзА

Лицензия шартларига риоя қилмаган ва ер қаъри участкаларидан самарасиз фойдаланган 23 та субъектнинг ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи муддатидан олдин бекор қилинди.

55,6 миллион куб метр ва 3,4 миллион тонна фойдали қазилмалар захираси давлат балансига қайтарилди.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонликлар энди россияда таксичилик қила олмайди

Россия давлат Думасида иккинчи марта ўқилишда қабул қилинган қонунга кўра, бундан буён Россияда чет эл капиталига ёки чет эл капитали билан шерикликда аҳолига такси ...

Ставрополда етти ўзбек қулликдан озод қилинди

Ставрополь ўлкасида «Альтернатив» кўнгиллилар ташкилоти фаоллари Ўзбекистоннинг етти нафар фуқаросини қулликдан қутқаришди. Улар ўлкага ишлаш мақсадида келишув асосида ...

Яйра абдуллаева 88 ёшида вафот этди

Бугун ўзбек театрининг таниқли намояндаси – Ўзбекистон халқ артисти Яйра Абдуллаева 88 ёшида вафот этди. Бу ҳақда “Қўшни маҳалла”  телеграм канали ёзмоқда. 1930 йилда ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400