Депутат:Қирғизистонда ишлаган чет элликлар патент олсин

Қирғизистон ичкарисида меҳнат қилаётган чет эл фуқаролари ойига 1000 сомдан патент сотиб олиб ишласин. Бу давлат хазинасига катта маблағ олиб киради. Ушбу таклифни Қирғизистон Жогорку кенгаши депутати Жанар Акаев кечаги мажлисда билдирди.

Депутатнинг айтишича ҳозирда Россияда юрган миллионлаб қирғизистонликнинг ўрнини арзон куч қаторида қўшни мамлакатнинг фуқаролари эгаллашмоқда.

“Аввал Ўш, Жалолободни арзон куч эгалласа, ҳозир Бишкекгина эмас, Талас, Норин, Чуйни ҳам эгаллашмоқда. Иш берувчилар тикувчилик, қурулуш тармоғида фаолият олиб бораётган фуқароларимизни ишдан бўшатиб, уларнинг ўрнига икки ҳисса арзон ишлаган қўшни мамлакат фуқароларини ишлатмоқда. Иложсизликдан бизнинг фуқаролар Россия, Қозоғистонга кетишмоқда. Биз қирғизистонлик мигрантлар йилига 2 миллиарддан ошиқ маблағ юборишади деб мақтанмоқданмиз, аммо ўша пулни қўшни мамлакатнинг олиб чиқиб кетмоқда. Ҳукумат қонунга ўзгартириш киргизиб, қўшни мамлакатнинг фуқаролари 500 ёки 1000 сомдан тўлаб, патент олиб ишлайдиган қилиш зарур. Бунинг ҳисобидан бюджетга йилига миллиардлаган маблағ тушади. Ҳозир у пул бюджетга тушмасдан, 10-бўлимнинг ҳодимларини бойитиб, чап чўнтакка кириб кетмоқда. Шунинг учун бир тизимга солиб, давлат ҳазинасига тўғри тушадиган қилиш зарур“,-деди Акаев.

 

Қирғизистон ички ишлар вазирининг ўринбосари Курсан Асанов депутатнинг бу ташаббусини тўлақонли қўллашини айтиб, миграция хизматининг вакиллари тегишли ўзгаришларни тайёрлашини маълум қилди.

Маълумотларга қараганда 2018-йили Ўзбекистондан 130 фуқаро Қирғизистонда ишлаш руҳсатномасини олган.

Эслатиб ўтамиз, Қирғизистонда ҳозирги кунда 270 минг ўзбекистонлик норасмий ишлаганини қирғиз матбуоти айтиб келади. Айнан арзон иш кучи сифатида ҳам ўзбекистонликлар айтилади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Туркманистон раҳбари оқсоқоллар кенгаши орқали бепул ижтимоий имтиёзлардан воз кечиш ниятида

9 октябрь куни Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Оқсоқоллар кенгашининг мажлисида электр, газ, сув ва туздан фойдаланганлик учун босқичма-босқич тўловлар ...

Мха раҳбари: сайловларга аралашгани учун россия тўла жавобгарликка тортилмади

Қўшма Штатлар Америка сайлов жараёнига аралашгани учун Россия жавоб бериши кераклиги масаласида бирорта ҳам қадам ташламади, дея баёнот берди сешанба куни Миллий Хавфсизлик ...

Ўзбекистонда таксичилар 2018 йили 26,2 млрд сўм жарима тўлашди

2018 йилда Ўзбекистонда ноқонуний йўловчи ташувчиларини аниқлашга қаратилган 15,4 мингга яқин қўшма рейдлар ўтказилди. Ушбу маълумотлар чоршанба куни ўтказилган Халқаро ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400