Совуқ ва иссиқ сув ҳисоблагичлари хатловдан ўтказилади

Ҳукумат қарори (309-сон, 13.04.2019 й.) билан Сув таъминоти ва канализация хизматлари учун тартибга солинадиган нархларни (тарифларни) шакллантириш, декларация қилиш (тасдиқлаш) ва белгилаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Бу ҳақда ”Ҳуқуқий ахборот” канали хабар бермоқда.

Сув таъминоти ва канализация хизматлари учун тарифларни белгилашда истеъмолчилар учун кўрсатиладиган хизматлар таннархини бутунлай қоплаш назарда тутилади.

Шунингдек, сув таъминоти ва канализация ташкилотларини ривожлантириш харажатлари ҳам ҳисобга олинади.

Қарорга мувофиқ, 2019 йил 1 июлгача барча истеъмолчиларнинг совуқ ва иссиқ сув сарфини ҳисоблаш приборлари (счётчик) хатловдан ўтказилади.

2019 йил 1 августгача Совуқ ва иссиқ сувни ҳисобга олиш приборларини ўрнатиш дастури ишлаб чиқилади.

Ҳокимлар 2019 йил 1 июлгача аҳолининг ичимлик сувни истеъмол қилиш нормативларини қайта кўриб чиқиши лозим.

Низомга мувофиқ, сув таъминоти ва канализация ташкилотлари уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш органлари билан сув таъминоти ва канализация хизматлари тарифларини қайта кўриб чиқиш ва тасдиқлаш учун Молия вазирлигига (молия органлари) мурожаат қилади.

Тарифлар Молия вазирлиги томонидан тегишли органлар тақдим қилган маълумотлар асосида декларация қилинади (тасдиқланади).

Тарифларни тасдиқлаш тўғрисидаги қарор у кучга киришидан 15 кун олдин эълон қилиниши лозим.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Президент сўзи: яқинда коррупцияга оид кўплаб далилларни фош қиламиз

Қирғизистон Президенти Сооронбай Жээнбеков бугун, 9-январда Сўқулук туманининг аҳолиси билан учрашувида Қирғизистонда коррупция билан курашиш тўхтаб қолмаслигини айтди. Бу ...

Москвада ўзбекистонлик талаба мажбуран реанимацияга ётқизилган

Россия Халқлар дўстлиги университети қошидаги Тиббиёт институтининг ўзбекистонлик  талабаси Ўлмасхон Баҳронов 27 август куни Москвадаги 67-сонли касалхонада мажбуран ...

Бизга нурафшонни қуриш учун 10 минг нафар қурувчи керак

Тошкент вилоятида ўтказилган семинарда вилоят ҳокими Ғуломжон Ибрагимов тадбирда қатнашаётган Ўзбекистон бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Шерзод Кудбиевга мурожаат ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400