Тошкентда “Садо” гуруҳи асосчиси¸ бастакор ва актëр Владимир Барамиков оламдан ўтди (видео)

Ўзбекистондаги илк поп мусиқий гурух “Киберги” асосчиси¸ “Садо” ансамбли бадиий раҳбари бастакор¸ киноактëр Владимир Барамиков 13 ноябрь куни давомли хасталик ортидан Тошкентда оламдан ўтди. Барамиков яқинларининг айтишича¸ санъаткор 15 ноябрь куни Тошкентдаги Боткин қабристонига дафн қилинади.

“Ўзбек мусиқа ва кино санъати талантли ўғлидан жудо бўлди”¸ – дейди Озодлик билан суҳбатда таниқли ўзбек кинорежиссери Элëр Эшмуҳаммедов.

– Яқиндагина гаплашувдим. Суратга олаëтган янги фильмим учун мусиқа ëзиб бермоқчи эди. Талантли мусиқачи эди¸ кўп фильмларимга мусиқа басталаган. 1969 йили “Севишганлар” фильмимга актëр сифатида таклиф қилгандим. Ўша пайтда у “Киберги” ансамблини илк ташкил қилган пайти эди. Володяни ўшанда кашф қилгандим¸ – дейди ўзбек киноси оқсоқолларидан бири Элëр Эшмуҳаммедов.

“Севишганлар” фильмида Барамиков билан бирга роль ўйнаган таниқли актëр Шуҳрат Эргашев ҳам марҳумнинг мусиқий салоҳияти ҳақида гапирди:

– У Ўзбекистондаги илк вокал-инструменталь ансамблни ташкил қилгани учун ҳам эътирофга лойиқ. ТошДУ (ҳозирги Миллий университет) тарих факультети қошида очилган эди бу ансамбль. Бу тажриба пойдеворида Барамиков 1978 йилда афсонавий “Садо” гуруҳини тузди. Бу машҳур трио таркибида Кумуш Раззоқова, Азиза Муҳамедова ва Мила Романиди каби ëрқин ижрочилар бор эди. 1981йили Ялтада ўтган халқаро қўшиқ фестивалида “Садо” биринчи ўринни олган эди¸ дея эслайди Шуҳрат Эргашев.

Кейинги ўн-ўн беш йил мобайнида Владимир Барамиков касал бўлишига қарамасдан ижоддан тўхтамаган. “Яқинда Ҳиндистонга бориб даволаниб ҳам келувди. Ўлим бу қўшиқчининг режасида йўқ эди. Унга бирор унвон ҳам беришгани йўқ¸ ҳолбуки у ташкил қилган учта мусиқий гуруҳ (“Киберги”¸ “Садо” ва “Наво”) ўзбек поп мусиқаси ривожида муҳим роль ўйнади”¸ – дейди Шухрат Эргашев.

Барамиков таниқли шоирлар Илья Резник¸ Лев Ошанин, Юрий Энтин Евгений Ширяев, Николай Волков, Усмон Азим¸ Эркин Мадраҳимов каби шоирларнинг шеърларига қўшиқлар басталаган. Барамиков ўндан ортиқ совет фильмларида суратга тушган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Тошкентда “тelegram” орқали мижоз “овлаган” фоҳиша қизлар қўлга олинди (видео)

Тошкент шаҳар ИИББ Жиноят қидирув бўлими, Яшнобод тумани ХООБ ҳамда “UzNews.uz” ҳамкорлигида “Фоҳишаликка қарши тунги тадбир” ўтказилди. (more…)

Ўзбек дунёсига ўзбекча қараш: радикаллашув илдизлари

Бугунги кунда ўзбек жамиятининг зиёлилари ва бўлаётган жараёнларга қизиқиш билдириб турадиган фаол қатлами орасида жамиятимиздаги радикаллашув таҳдидлари, уларнинг кўлами ва ...

Ўзбекистондаги болалар боғчаларида қўшимча пуллик хизматлар йўлга қўйилади

Давлат мактабгача таълим муассасаларида қўшимча пуллик таълим-тарбия хизматлари кўрсатиш фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400