Теҳронда аёлларни дресс-кодни бузганлик учун қамоққа олишмайди

Эрон пойтахти Теҳронда полиция бундан буён аёлларни исломий кийим кодини бузганлиги учун қамоққа олмайди, бунинг ўрнига уларни маслаҳат марказларига машғулотга жўнатади.

28 декабрь куни “Тегеран таймс” газетаси бригада генерали Ҳоссайн Раҳимийнинг сўзларини иқтибос қилиб келтирди. У исломий дресс-кодга риоя қилмайдиганлар, бундан буён ҳибсга олинмаслиги, уларга нисбатан суд ишлари қўзғатилмаслигини баён қилди.

Эроннинг “Тасним” ахборот агентлиги бунинг ўрнига қоидабузарлар полициячилар ўтказадиган машғулотларга қатнашини хабар қилди. Қоидани такроран бузганлар, унинг сўзларига қараганда, суд даъволарига дуч келишлари мумкин. Ахборот агетнлиги дресс-код Теҳрондан ташқарида сақланиб қолишини билдирди.

Раҳимий Теҳрон минтақасида дресс-код билан боғлиқ 100 дан ортиқ маслаҳат марказлари мавжудлигини баён қилди. 1979 йилдаги инқилобдан бери Эронда кийим кийиб юришнинг консерватив қоидалари ўрнатилган. Бу қоидаларга кўра, Эронда аёллар сочларини ёпиб юриши ва узун, ҳаракатланишни чекламайдиган кийимлар кийиши шарт.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Бекатдаги гурунглар

Ён-атрофдаги воқеа-ходисаларга муносабатимизда баъзи саволларга жавоб. Ёз ойларининг сўнгги кунларида вилоятимиз маркази Урганчга бордим. Мақсадим, у ердан туманлардан бирига ...

Жаҳонгир отажоновни лицензиясидан маҳрум қилишди

"Кейинги пайтларда айрим санъаткорлар ўзбошимчалик билан иш тутиб келаётгани сабаб, уларнинг юриш-туриши, кийиниш маданияти, сўзлашуви, яъни муомала маданиятида миллий ...

 олмазорда nexia-3 автоҳалокатга учраб натижада 23 ёшли ҳайдовчи вафот этди

ИИББнинг хабар беришича, автоҳалокат 5 октябрдан 6 октябрга ўтар кечаси, тахминан соат 01:40 атрофида Фаробий кўчасида содир бўлган. Унда 23 ёшли Мираюб М. Nexia-3 русумли ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400