Каримовнинг хатоларини бартараф этиш мавриди келди!

 АҚШ президенти Дональд Трамп 2 миллион мигрантни АҚШ фуқароси сифатида тан олишини, Қўшма Штатларга болалигида ноқонуний равишда келган 1,8 млн мигрант Америка фуқаролигини олиши мумкин бўлган стратегияни имзолашга тайёрлигини расман эълон қилди. Бу ҳақда Reuters Оқ уй вакилларига таянган ҳолда хабар бермоқда.

Ўзбекистонда-чи?

Ўзбекистонда Ислом Каримов бошқаруви даврида бундай халқпарвар ғоялар асфалосалофинга кетди. Хайрли ва эзгу ғоялар ташаббускорлари душманга айлантирилди, бир нечаси жисмонан йўқ қилинди, қамоқхоналарга маҳкум этилди, мамлакатдан бадарға қилинди.

Ўз она юртига ноқонуний равишда эмас, қонуний йўллар билан қайтган сон-саноқсиз кишиларга, уларнинг Ўзбекистонда туғилиб вояга етган фарзандларига Конституцияга хилоф равишда Ўзбекистон фуқаролиги берилмасдан, уларга нисбатан қатор сунъий қийинчиликлар яратишди.

Бу эса, Ўзбекистон Конституциясини қўпол равишда бузиб, сохта сайловлар асосида ўлгунича мамлакатни бошқарган, ўзбек халқини умрининг охиригача ёлғон-яшиқ ваъдалар билан алдаб келган, айни кунларда 80 йиллик юбилейи нишонланаётган Ислом Каримовнинг халқпарвар, миллатпарвар бўлмаганидан, ёлғончилигидан яққол далолатдир.

Хайф, юбилей! Гарчи, Шавкат Мирзиёев Ислом Каримовнинг фуқароликка доир қатор хатоларини тўғрилаётган, миллатдошларига сидқидилдан ён босаётган бўлса-да, ушбу йўналишда амалга оширилаётган ишларда сусткашликлар йўқ эмас.

Бизнингча, Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда 20-30 йилдан бери яшаб келаётган, Ўзбекистонни ўз она юртим, деб ҳисоблайдиган ҳамда Ўзбекистон фуқаросига эга бўлолмаётган собиқ СССР фуқароларига, яъни фуқаролиги йўқ шахсларга ҳеч қандай шарт ва талаблар қўймасдан бараварига зудлик билан Ўзбекистон фуқароси паспортини бериши керак.

Биз шахснинг сиёсий қарашлари, мухолифона фикрлашлари туфайли унга Ўзбекистон фуқаролиги берилмаслигини “адолатли қарор”, деб ҳисобламаймиз.

Бу демократия тамойилларига тамомила хилоф иш. Бизнингча, дунёдаги демократик давлатлар, халқаро ҳамжамият бизнинг ушбу фикримизни қўллаб-қувватлайди.

Диктатор Ислом Каримовнинг хатоларига барҳам бериш мавриди келди, жаноб Мирзиёев!

Муаллиф Рўзибой Азимий.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Соғлом одамнинг сўнгги кунлари

Қўнғироқ бўлди: “Бозорни бузишяпти”. Савол туғилди: “Дўкон нима бўлади?”. Барча ҳужжатларни олиб, бозорга чопдим. Борсааам, тўполон, қий-чув, дага-дага, пақ-пуқ, аскар-аскар ...

Чет элга кетган ўзбекистонликлар сони икки бараварга кўпайди

Охирги икки йилда чет элга борувчи Ўзбекистон фуқароларининг сони сезиларли даражада ортди. Бу ҳақда "Spot"га таяниб "Соф.уз"  хабар берди. Масалан, 2017 йилда бу кўрсаткич ...

100 ёшдан кичикларга тамаки сотишни тақиқлаш таклиф этилди

АҚШнинг Гавайи штатида парламент 100 ёшдан кичик бўлган фуқароларга тамаки сотишни тақиқлаш бўйича қонун лойиҳасини киритди. Мазкур ҳужжат қонунчилик органи расмий сайтида ...