Бугун тунда Сергели туманидаги эски бинода кучли ёнғин юз берди

Бугун, 11 октябрь куни кечаси соат 04:30 ларда Тошкентнинг Сергели туманидаги Sputnik-7 массивида ёнғин чиққани ҳақида пойтахт ички ишлар бош бошқармасига мурожаат келиб тушди, деб хабар беради бошқарма матбуот хизмати.

Фото:Sputnik

Ёнғин тери-таносил касалликлари диспансери балансида турувчи ва маиший эҳтиёжлар учун мослаштирилган бинода юз берган.

Тошкент шаҳар ИИББ ёнғин хавфсизлиги бўлими ходимлари ҳодиса жойига олти дақиқада етиб борган. Ёнғин соат 05:44 да бартараф этилган.

 

Ёнғин натижасида бинонинг ички қисми, томининг бир қисми ёниб кетган. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган.

Тахмин қилинишича, ёнғин электр симларининг қисқа туташуви натижасида юзага келган.

Манба:Дарё

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонда пластик карталарга хизмат кўрсатувчи uzcard тизими яна ишламай қолди

Ўзбекистонда мавжуд барча пластик карталарга хизмат кўрсатувчи ягона тизим - UzCard яна ишдан чиқди. Бу ҳақда “Озодлик радиоси” маълум қилди. Мижозлар 5 октябрь куни соат ...

Ўзбекистон бу йил яна евробондлар чиқариши мумкин

Ўзбекистон февралда евробондлар чиқаришни муваффақиятли бошлаганидан сўнг бу йил яна бир марта долларда еврооблигациялар чиқарган ҳолда жаҳон бозорига йўл очиши мумкин. Бу ...

Давлат тилига қачон эътибор берилади?

«Давлат тили тўғрисида»ги қонуннинг қабул қилинганига ҳам 29 йил тўлди. Бироқ расмий идораларда ҳужжат тили тўлиқ давлат тилига ўтгани йўқлиги бизни ажаблантиради. Барча ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400