БАБУИН, сариқ маймун (Papio cynocephalus) — павианлар уруғига мансуб маймунларнинг битта тури. Танасининг узунлиги 75 см, думи 60 см гача. Африканинг Анголадан бошлаб Шимолий Мозамбиккача бўлган ҳудудларида, шунингдек Кения ва Жунубий Сомалида тарқалган.
Тоғ ва даштларнинг дарахтлар бўладиган жойларида яшайди. Кечаси дарахтларга чиқиб ётади, кундузи фаол ҳаёт кечиради. Жуни оч сариқ бўлганидан сариқ маймунлар ҳам деб аталади. Бабиун ўсимликлар илдизи, меваси ва ёш новдалари, ҳар хил ҳашаротлар билан озиқланади. Ўсимликлар билан озиқланиши туфайли қишлоқ хўжалигига бирмунча зиён келтиради. Бабиун қўлга тез ўрганади.
Манба:ЎзМЭ