Омонулла Мадаев вафот этди

2 март куни таниқли фольклоршунос олим, филология фанлари номзоди Омонулла Мадаев вафот этди.

Омонулла Мадаев 1942 йилнинг 20 майида Тошкент шаҳрида туғилган. 1964 йил Тошкент давлат университетининг филология факультетини тамомлаган. 1958 йил Тошкент шаҳар 1- сонли мактаб-интернат ўқитувчиси, 1964 йил Тошкент шаҳар 82-сонли ўрта мактаб ўқитувчиси сифатида ишлаган. 1966 йил ТошДУ Ўзбек мумтоз адабиёти кафедрасида ишлаган, 1982 йилдан Тошкент давлат университетининг ўзбек мумтоз адабиёти кафедрасида доцент лавозимида фаолият олиб борган.

Омонулла Мадаев Ўзбекистондаги абитуриентларни тайёрловчи илк дарсларни ташкил этган педагог бўлиб, маълум вақт Ўзбекистон Миллий университети журналистика факультети декани сифатида ҳам фаолият юритган.

Омонулла Мадаев ўзбек халқ оғзаки ижоди, адабиётшунослик ва педагогикага оид бир қатор дарсликлар муаллифи ҳисобланади.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Бухорода “open air” silk road simfony” (фото)

Кеча Бухородаги Пойи Калон мажмуасида Ўзбекистон миллий симфоник оркестрининг “Open AIR” Silk road simfony” концерти бўлиб ўтди. “Буюк ипак йўли шаҳарлари бўйлаб мусиқали ...

​​”отамдан қолган далалар” нега кўрсатилмайди?

Тоғай Муроднинг "Отамдан қолган далалар" асари асосида суратга олинган фильмни эслайсизми? Шу фильмни охирги марта қачон кўрдингиз? Шу фильмни илк марта қўйилганида йиғлаб ...

Туркманистонда талабаларга ҳусусий таксида юриш таъқиқланди

Туркманистонда олий таълим масканининг талабалари қишки таътил давомида давлатга қарашли учоқ, поезд ва автобус билан юриш мажбуриятини олди. Бу ҳақда мамлакатдаги ...