Коронавирус болалар учун қанчалик хавфли? 12та саволга жавоб

Мавжуд маълумотлар шуни кўрсатмоқдаки, болалар коронавирусга чалинишга камроқ мойил бўлади, аммо хавфли вирус барибир уларни ҳам четлаб ўтмайди. Нима учун вирус катталарга қараганда болаларга кам юқади? Пандемия вақтида уларга нима хавф солиши мумкин?

GETTY/NURPHOTO

20 март куни тадбиркор-инноватор Илон Маск твиттердаги саҳифасида «болалар учун коронавирус хавфли эмас» деб ёзганидан сўнг, унинг бу гапи кўплаб баҳс-мунозараларга сабаб бўлди. Бу баҳсга кўзга кўринган шифокорлар ҳам қўшилди ва уларнинг билдиришича Илон Маск қисман ҳақ, болалар коронавирусдан ҳимояланмаган, хавфли вирус уларга ҳам юқади, улар вирусни катталарга нисбатан осон енгади. Яъни, болаларда бу касаллик одатда ўлимгача олиб бормайди ва унинг асорати ҳам қолмайди. Хуллас, ёш организм вирусни осонроқ енгади.

Бироқ болаларда коронавирус асоратлари оғирроқ кечиши ҳақида ҳам бир неча хавотирли тахминлар йўқ эмас.

Деярли бутун дунёда вирус хавф солиши билан аввало боғча ва мактабларнинг ёпилиши, шунингдек, жамиятда ижтимоий масофани сақлаш бўйича кўрилаётган қатъий чора-тадбирлар ота-оналарда фарзандларининг хавфсизлигини ўйлаб хавотир ҳамда турли саволлар пайдо қилмоқда. ВВС эълон қилган қуйида мақолада коронавируснинг болаларга таъсири ҳақидаги турли саволларга жавоб берилади.

1. Болаларга коронавирус юқадими?

Ҳа, коронавирус катталар сингари болаларга ҳам юқади ва уларда ҳам Covid-19 аломатлари пайдо бўлади.

«Пандемия бошланишида кўпчилик коронавирус болаларга юқмайди деб ўйлади, аммо кейин маълум бўлдики, бу хавфли вирус катталарга қандай бўлса, болаларга ҳам ўшандай юқади. Фақат болалар касаллик даврини катталарга нисбатан енгил ўтказади», деб тушунтирди Оксфорд университети юқумли касалликлар бўйича педиатр ва иммунология профессори Эндрю Поллард.

Хитойнинг касалликларни назорат қилиш ва профилактика марказининг 20 февралдан бошлаб ўтказган таҳлилларига кўра, 72 314 нафар беморнинг атиги 2 фоизини 19 ёшгача бўлганлар ташкил этган.

АҚШда ўтказилган тадқиқотлар эса коронавирусга чалинган 508 нафар болада бирорта ўлим ҳолати юз бермаганини кўрсатган. Вирус юқтирган болалар жами беморларнинг атиги 1 фоизини ташкил этган.

«Дастлаб вирус катталар ўртасида тарқала бошлади, бу табиий, улар вирусни одам кўп бўладиган жойларда, шунингдек, саёҳатларда юриб юқтирган. Энди эса карантин туфайли улар уйларида фарзандлари билан кўпроқ вақт ўтказишяпти ва шу сабаб вирус юқтирган болаларнинг сони ошиб боряпти», дейди Буюк Британиядаги Саутҳемптон болалар шифохонасида болалар юқумли касалликлари бўйича маслаҳатчи Санжай Пател.

Хавфли вирусни болалар катталарга, айниқса кексаларга қараганда камроқ юқтирмоқда, аммо бу маълумотлар алдамчи бўлиши ҳам мумкин. Сабаби аксарият мамлакатларда Covid-19 симтомларини юқтириб фақат аҳволи оғирлашган беморлар касалхоналарга олиб келиняпти. Табиийки, ҳисоботлар касалхонада рўйхатдан ўтганларга қараб юритилади.

Болалар вирусни енгил ўтказаётганига сабаб аксарият ҳолларда касалликка чалингани ҳам билинмай касалхонага мурожат қилмаяпти, деган тахминлар ҳам йўқ эмас. Айнан шу сабабли ҳисоботларда болаларнинг коронавирус юқтириш даражаси паст бўлиб қолаётган бўлиши мумкин.

«Шубҳасиз, болалар ўртасида коронавирус юқтириш ҳолатлари биз ўйлаганимиздан кўра кўпроқ. Ахир биз мамлакатдаги ҳар бир болани текшириб кўрмаганмиз-ку?», дейди доктор Пател бу борада.

2. Болаларда касалликнинг кечиши катталардан қандай фарқ қилади?

«Биздаги янги коронавирус мавзусига бағишланган кенг қамровли маълумотларда диққатга сазовор нарса бор: ҳатто жуда жиддий юқумли касалликларга чалинган ва иммуносупрессив терапия ёки онкология бўйича даволанадиган болалар ҳам катталар, айниқса кексаларга қараганда осонроқ Covid-19 юқтиради», дейди яқинда Оксфорд университетида корнонавирусга қарши экспериментал вакцинани яратган гуруҳ бошлиғи Эндрю Поллард.

Умуман олганда, Covid-19 юқтирган болаларда касаллик белгилари катталарга қараганда енгил кечади. Шунга қарамай, бельгиялик 12 ёшли қиз ва англиялик 13 ёшли боланинг ўлими барчани ўйлантириб қўйди. Улар Европада коронавируснинг энг ёш қурбонлари бўлиб турибди. Аввалроқ Хитойда ҳам 14 ёшли боланинг ўлими ҳақида хабар берилганди.

Кўплаб давлатларда вирус тарқалиши олдини олиш учун мактаблар ёпилган / GETTY IMAGES

Хитойлик тадқиқотчилар ҳам коронавирус болаларда енгил ўтишини тасдиқлашди. Хитойда ушбу касалликка чалинган болаларнинг ярмидан кўпи енгил иситма, йўтал, томоқ оғриғи, бурун оқиши, тана оғриғи каби енгил аломатларга дучор бўлган. Уларнинг учдан бирида пневмония аломатлари сезилган ва иситма, йўтал, томоқ оғриғи кучлироқ бўлган, аммо нафас қисиб қолиши кузатилмаган.

Саутҳемптон университети педиатр-консултанти Грэм Робертс шундай тушунтиради: «Коронавирус юқтирган болалар асосан юқори нафас йўлларидан (бурун, оғиз, томоқ) азият чекади. Уларда бу оддий шамоллаш аломатларидай бўлиб кўринади, вирус болаларнинг ички нафас йўллари ва ўпкага тушмайди, у катталарда бўлгани каби болаларнинг ҳаётига жиддий хавф солмайди».

Касаллик жиддий ёки оғир босқичга ўтган (ўткир нафас олиш етишмовчилиги бошланган) ва аҳволи фавқулодда оғир бўлган болаларнинг улуши Хитойда ёши катталарга (19 фоиз) қараганда анча паст (6 фоиз). Бунинг яна бир сабаби шуки, ёши катталар ва кексаларда бошқа касалликлар ҳам бўлса улар коронавирусга чалинганда бунинг оқибати аянчли тугаши мумкин. Коронавирус билан вафот этаётганларнинг аксариятида бошқа турли касалликлар ҳам бўлган. Бир сўз билан айтганда, бу вирус аввало сурункали касаллиги борлар учун хавфли.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Хитойдаги ваколатхонаси февраль ойида тайёрлаган ҳисоботга кўра, ушбу касалликка чалинганларнинг атиги 2,4 фоизини 18 ёш ва ундан кичик ёшдагилар ташкил этган. Уларнинг 2,5 фоизида касаллик жиддий шаклга, бор йўғи 0,2 фоизида эса оғир хавфли ҳолатга ўтган. Болаларнинг бир қисмида эса инфекцияга чалинганига қарамай, умуман симптомлар бўлмаган.

Очиқ қолаётган энг муҳим масала шуки, коронавирус юқтирган болаларнинг аксариятида фақат енгил аломатлар бор ёки болалар вирусни катталарга ўхшаб юқтирмайди.

3. Нега болалар коронавирусни катталарга қараганда енгил ўтказади?

«Бу вирус янгилиги учун, биз ҳозирча у ҳақда яхши билмаймиз. У нега болаларда осон кечади, бунинг ҳам аниқ сабаблари маълум эмас. Тахмин қилиш мумкин бўлган сабаблардан бири шуки, вирус ҳужайра ичига кириши ва уни бузиш ҳаракатини бошлаши учун оқсилга муҳтож. Эҳтимол, болаларда нафас олиш йўллари сезувчанлиги камроқ бўлади ва шу туфайли уларда вирус фақат юқори нафас йўлларига таъсир қилади», дейди Грэм Робертс.

Оксфорд тадқиқотчиси Эндрю Поллард яна бир тахминни илгари сурди: «Эҳтимол, гап болаларда эмасдир, аммо ёши катталарнинг организмида бўлаётган ўзгаришлар турли вирусларга чалиниш эҳтимолини оширишини ҳам инкор қилиб бўлмайди. Аммо ўрта ёшдагилар ҳам болаларга қараганда кўпроқ вирус юқтириши хавфига дуч келмоқда. Шундай экан, тананинг қариши вирусни кўпроқ юқтиради деган қараш ҳам бу вирус қандай тарқалиши ҳақидаги саволга тўлиқ жавоб эмас».

Яъни, бу тахминга кўра, бундай ўзгаришлар тананинг янги инфекцияларга қарши курашиш қобилиятини сусайтирадиган иммунитет тизимининг қариши билан боғлиқ.

Болаларнинг иммунитети биринчи навбатда у ҳали энди шаклланаётганлиги билан кўп жиҳатдан катталарникидан фарқ қилади.

Айниқса боғча ёки мактаб ёшидаги болалар кўпроқ турли нафас олиш йўллари инфекцияларини юқтиришга мойил бўлади – уларнинг қонида аксилтаначалар катталарникига қараганда кўпроқ.

«Афтидан, болалар организми катталарникига қараганда вирусли инфекцияларга, масалан, катталарда унча учрамайдиган ҳароратнинг тез-тез кўтарилишига нисбатан кўпроқ реакцияга киришади. Болаларнинг иммунитет тизими вирусни яхшироқ назорат қила олади ва уни пастга тушишга йўл қўймай юқори нафас йўлларида зарарсизлантиради», дейди Грэм Робертс.

GETTY IMAGES

Хитойда инфекцияни юқтириш ҳолатларини ўрганган олимларнинг билдиришича, болаларда юрак-қон томир, ўпка касалликлари учрамаслиги ҳам уларга вирусни осон ва енгил тарзда ўтказишига ёрдам беради.

Жуда камчилик болаларда Covid-19 юқумли касаллиги жиддий ривожланади. Бу уларнинг танасида вирус билан курашадиган иммунитет тизимида бошқа болаларникидан фарқли равишда қандайдир камчилик борлигини англатади.

Яна бир сабаб шундаки, оғир касалликка чалинган катта ёшли инсонларда цитокин бўрони (гиперцитокинемия – иммун тизимининг вирусга кескин реакцияси) организмга зарар етказади. Бу эса кўпинча ички органларнинг ишдан чиқишига ва ўлимга олиб келади. Болалардаги ҳали яхши ривожланмаган иммунитет тизими эса вирусга катталарникидай керагидан ортиқ кескин реакция кўрсатиб, вазиятни издан чиқармайди. Гарчи бу фараз коронавирус мисолида ҳали тасдиқланиши керак бўлса-да, 2003 йилда SARS тарқалганда болаларнинг иммунитетини ўрганиш бўйича тадқиқотлар шуни исботлаган эди.

4. Енгил симптомлар билан ёки унинг аломатларисиз болалар вирусни бошқаларга юқтириши мумкинми?

Ҳа мумкин.

«Бу жиддий муаммо. Аксарият одамлар «болалар унча хавф туғдирмайди» деб ўйлайди, шунинг учун улар ҳақида ортиқча ташвишланишмайди. Бу қараш батамом соғлом бўлган болаларга нисбатан тўғри келиши мумкин, аммо болалар, шубҳасиз, жамиятда инфекция тарқалишининг асосий манбаларидан бири эканини одамлар унутиб қўймоқда», дейди Грэм Робертс.

Болаларда ҳеч қандай белгилар бўлмасада, улар Covid-19 ташувчиси бўлиб қолишлари мумкин / GETTY IMAGES

Унутманг, коронавирус тўғридан-тўғри алоқа, нафас томчилари, аксариш ва йўтал ҳамда вирус юқтирган танага тегиниш орқали юқади. Болаларни эса бошқаларга қараганда кўпроқ ўпишади, эркалашади. Болалардаги вирус юқоридаги йўллар билан бошқаларга, айниқса оила аъзолари ва кекса ёшдаги яқин қариндошларга тез юқиши мумкин.

Вирусга чалинган болаларнинг касаллиги, катталар томонидан оддий шамоллаш сифатида тушунилиб, бунинг оқибатида ўша болалар хавфли вируснинг асосий тарқатувчиларидан бири бўлиши эҳтимоли ҳам бор. Шу сабабли мамлакатда пандемия тарқалишини секинлаштириш ва тўхтатиш учун боғча ва мактабларни ёпиш жуда муҳим.

5. Болаларда хавфли вирус инфекцияси билинмасдан енгил ўтиб кетиши мумкинми?

Ҳа, мумкин. Масалан, грипп вируси билан бирга ўтиб кетиши мумкин.

«Болаларда коронавирус грипп тумовнинг ўзи билан ўтиб кетиши мумкин. Катта ёшдагилар ва кексалар эса грипп туфайли касалхонада даволаниши, жонлантириш бўлимига тушиши ва ҳатто вафот этиши ҳам мумкин», дейди Робертс.

Бир неча йил олдин, Британия ҳукумати болаларни гриппга қарши эмлашни жорий этди. Ўшанда бу иш нафақат болаларнинг ўзини ҳимоя қилиш, балки улар гриппни кекса ёшдаги яқин қариндошларига юқтирмасликлари учун амалга оширилган эди.

Бу коронавирусга ҳам мос келади. Болалар учун Covid-19 хавфли бўлмай уларга жиддий зарар етказа олмаслиги мумкин, аммо болалар вирусдан зарарланса, улар вирусни заиф кексаларга, сурункали касаллиги борларга юқтириш хавфи юқори.

6. Турли ёшдаги болалар вирус билан турлича касалланадими?

Шунга ўхшаш. Хитой олимлари берган маълумотларга кўра, жуда ёш гўдаклар бошқа ёш гуруҳларига қараганда вирус олдида кўпроқ ожиз.

Касалликнинг жиддий ёки оғир шакллари 10та чақалоқдан биттасида кузатилган. Катта ёшдаги болаларда бу кўрсаткич кескин пасайган. Масалан, беш ёшдан катта болаларда ҳар 100та ҳолатнинг атиги 3-4тасида касаллик оғирроқ кечган.

Мактаб ёшигача бўлган болалар жиддий касалликларга мойил бўлади. Уларнинг нафас олиш йўллари яхши ривожланмагани учун хавфли вирус ортидан келиб чиқадиган турли касалликларга қарши курашишга қодир эмас.

7. Ўсмирлар ҳақида нима дейиш мумкин?

«Ҳаётининг маълум бир босқичида болалар катта ёшлиларга айлана бошлайди. Ўсмирларнинг иммунитет тизими камолотга етади ва «ўзини катталарникидай тута бошлайди». Аммо ҳозирча ўсмирлар иммунитет тизими коронавирусга қарши қандай ҳимояланиши ҳақида ҳеч нарса аниқ эмас. Биз бу ҳақда жуда оз биламиз ва ҳозирча фақат тахмин қилиш билан чекланиб, кўраётган нарсаларимизни тушунишга ҳаракат қиляпмиз», дейди Грэм Робертс.

Хитойдаги тадқиқотларга кўра, коронавирус юқтирган 9 ёшдан кичик болалар орасида ўлим ҳолати кузатилмаган. 19 ёшгача бўлган болалар орасида эса фақат битта 14 ёшли болада ўлим ҳолати кузатилди.

8. Covid-19 янги туғилган чақалоқлар учун хавфлими?

Ҳа. Янги туғилган чақалоқларнинг камида иккитасида касаллик тасдиқланди: бири Уҳанда, иккинчиси Лондонда. Чақалоқлар коронавирусни онасининг қорнида юқтирганми ёки туғилгандан кейинми, ҳали номаълум. Иккала чақалоқнинг онаси ҳам вирусга чалинган бўлган.

9. Коронавируснинг ҳомилага таъсири қандай?

Бу борада кўп нарса маълум эмас.

SARS ва MERSни келтириб чиқарадиган коронавируслар ҳомила ривожланишини секинлаштириши ва эрта туғилишларга олиб келиши мумкин. Ҳозирча Covid-19 билан касалланган ҳомиладор аёлларда жиддий кузатувлар ўтказилмаган ёки кузатувлар натижаси эълон қилинмаган.

Ҳозирда болалар вирусга чидамлироқ кўринмоқда, аммо улар эҳтиёткорлик чораларини унутмаслиги керак

Шуни таъкидлаш керакки, ушбу хулосалар иккита кичик тадқиқотга асосланди. Буюк Британия соғлиқни сақлаш хизмати агар ҳомиладор аёл коронавирусга чалинган бўлса, касаллик унда оғир кечиши ва вирус ҳомила учун ҳам хавфли бўлиши ҳақида огоҳлантириб, ҳомиладор аёллар билан ижтимоий масофа сақлашни, уларга алоҳида эҳтиёт чоралари кўришни тавсия қиляпти.

10. Ота-она ўз фарзандини коронавирус инфекциясидан қандай ҳимоя қилиши керак?

Оилада тозаликка ниҳоятда эътиборли бўлиш керак. Болалар тез-тез қўлларини совун билан яхшилаб ювишини назорат қилиш, уларнинг бошқалар билан бевосита алоқа қилишига мутлақо йўл қўймаслик керак. Вирус пайдо бўлиши мумкин бўлган жойларни ва буюмларни доимий дезинфекция қилиб туриш керак. Ана шулар оддий грипп вируси каби Covid-19 тарқалишининг ҳам олдини олади.

11. Оиладаги кексаларни болалардан вирус юқтиришининг олдини олиш мумкинми?

Ҳа, лекин бу осон бўлмайди. Уч асосий чора: қўлларни совун билан яхшилаб ювиб юриш, атроф-муҳит ва буюмларни дезинфекциялаб туриш ҳамда ижтимоий масофа сақлаш ҳар қандай вирусдан сақланиш учун жуда муҳим ҳисобланади. Улар орасидан ижтимоий масофа сақлаш чораларини кексаларни вирусдан асрашнинг ишончли ҳимоя механизми деб аташ мумкин.

Албатта, бу усул бошқаларни нафақат вирус тарқатувчи болалардан, балки вирус тарқатиши эҳтимоли бўлган барчадан асраши мумкин. Шу учун ҳам турли вируслар тарқалиши хавф солганда энг аввало одамлар орасида ижтимоий масофа жорий қилиниши бежиз эмас.

«Оналар куни»да (байрам назарда тутиляпти) нима бўлаётганини кузатганимда, болалар, ота-оналари ҳамда бува ва бувилари билан йиғилган кўплаб оилаларни кўрдим.

Менимча, бу жуда қўрқинчли эди: маълумотлар шундан дарак берадики, қандайдир касалликка чалинган кексалар бошқалар учун асосий хавф бўлган гуруҳга киради. Болаларни улар билан алоқа қилмаслиги бу энг тўғри йўл. Мабодо алоқа қилган тақдирда ҳам ижтимоий масофани сақлаш ҳар икки тараф учун ҳам фойдадан холи бўлмасди», дейди доктор Пател.

Четдан қараганда соғлом кўринадиган болаларни бобоси ва бувиси ҳамда бошқа ёши кекса қариндошлардан ажратиш, бир қарашда, ҳаддан ташқари қаттиқ чора бўлиб кўринади. Аммо эсда тутиш керак: болаларда коронавирус инфекцияси умуман кўринмаслиги ёки жуда енгил аломатларга эга бўлиши мумкин.

12. Болаларга Covid-19 ҳақида тушунча бериш жуда муҳим

Катталар Covid-19 ҳақида ўзаро ва жамиятда бошқалар билан кўп гаплашишади, ижтимоий тармоқлар ҳамда ОАВдан етарлича маълумотлар олаяпти. Аммо болалар ҳақида бундай деб бўлмайди. Болалар ҳам бу хавфли вирус ҳақида етарлича ахборотга эга бўлиши керак. Энг муҳими, ота-оналар ўз фарзандларига коронавирус ҳақида тушунча бераётганида болалар бу вирус туфайли вафот этмаслигини тўғри тушунтира олиши керак.

Болалар ва ўсмирлар ҳозирги ҳолатда ўз оилалари учун жуда ташвишланмоқда. Уларда ўз яқинларини йўқотиб қўйиш қўрқуви бор. Биз уларга ҳозирги фавқулодда ҳолат вақтинча эканини тушунтиришимиз керак. Агар уларга тўғри тушунтиришга кўзимиз етмаса, унда индамаган дуруст.

Коронавирус тарқалишинининг олдини олиш нафақат илм-фан ва тиббиётга, одамларнинг ўзаро хатти-ҳаракатларига ҳам боғлиқ экани бугун яққол намоён бўлди. Одамлар коронавирус тарқалиб кетмаслигини хоҳлар экан, ўз турмуш даражасини ва одатларини, қандайдир анъаналарини албатта ўзгартириши керак. Танлаш имкони одамнинг ўзида. У ёки қандайдир одатлардан воз кечиши, ёки бўлмаса касаллик тарқатувчисига айланиши мумки

javobhttps://kun.uz/news/2020/04/16/koronavirus-bolalar-uchun-qanchalik-xavfli-bu-boradagi-12ta-savolga-javob

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Абазия

Фото:golmozg.ru АБАЗИЯ (юн. а — инкор қўшимчаси,  basis — қадам) — беморнинг  мутлақо  юра олмай, ҳатто тик тура олмай қолиши;  унинг оёқлари фалаж бўлмасада, мувозанатни ...

“шаҳрихонликлар орасида заҳарланиш навбатчи врач йўқлиги учун кенг тарқалди”

  Андижон вилояти Шаҳрихон туман шифохонаси Ўртоқлашинг Озодлик суҳбатлашган шаҳрихонлик икки врач Андижон вилоятининг Шаҳрихон туманида юз берган оммавий заҳарланишнинг ...

Муҳаммаджон рашидов 2 ойлик бўлмай вафот этди

Фото: Шаҳноза Ҳамидова Қашқадарёлик Муҳаммаджон Рашидовнинг ҳаётини сақлаб қолишнинг иложи бўлмади. 14 май куни туғилган, июнь ойи охиридаги операциядан сўнг «вафот этди» дея ...