Афғонистонда аёл журналистлар эфирга юзларини ёпиб чиқмоқда

Янгиликлар ва бошқа дастурларда суҳандонлик қилаётган аёллар 22-майда «Толибоннинг» буйруғига биноан эфирга юзларини ёпган ҳолатда чиқишди.

Шу ойнинг бошида «Толибон» етакчиси Хайбатуллоҳ Охунзода аёлларни жамоат жойларида баданлари ва юзларини ёпишларини талаб қилувчи буруқни имзолаган эди.

21-майда телеканалларда ишлайдиган аёллар учун ҳам худди шундай буйруқ кучга кирган. Шундай бўлса ҳам 21-май куни журналистлар буйруққа бўйсунмай, эфирга юзларини ёпмай чиқишган. Аммо 22-май куни улар янгиликларни кўзларигина очиқ бўлган ҳолатда ўқишди.

“Биз юзимизни бутунлай ёпишга қарши чиқдик, лекин бизга босим қила бошлашди. Биз уларнинг талабларини бажаришга мажбур бўлдик ”, деди TOLOnews каналининг мухбири Соня Ниёзи AFP ахборот агентлигига берган интервьюсида.

Толибон ҳукумати аёл журналистларнинг ишлашига қарши эмаслигини айтиб келмоқда.

«Толибон» ўтган йилнинг август ойида Афғонистонда ҳокимиятни қўлга киритганидан бери аёллар ҳуқуқларини кескин чекловчи қатор буйруқлар чиқарган. Афғон аёлларига эркак қариндошисиз саёҳат қилишни тақиқланган. Мамлакатнинг кўп ҳудудларида қизлар 6-синфдан кейин ўрта мактабга бора олмайди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Афғонистон ҳудудидан тожикистонга ракета отилгани айтилмоқда

7-май куни “Исломий давлат” экстремистик гуруҳи Афғонистондан Тожикистонга ракетадан ҳужумини уюштирганини айрим афғон нашрлари ёзмоқда. Бу маълумот Тожикистон ва Толибон ...

Толибон «tiktok» ва pubg ўйинини тақиқлади

Афғонистондаги Толибон ҳукумати TikTok ижтимоий тармоғи ва PUBG онлайн ўйинини тақиқлади. Бу ҳақда ҳукумат матбуот котиби Иномуллоҳ Самангоний Твиттер саҳифасида ёзди. Унинг ...

Толибон ҳаракати россияга ўз вакилини юборади

Толибон ҳаракати (Россия Федерациясида террорчи деб тан олинган ва тақиқланган) 15-18 июнь кунлари бўлиб ўтадиган ХХV Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форумига (SPIEF) ўз ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400