Ўзбек мулозими пахта майдонларини қисқартиришга қарши чиқди

“Ўзпахтасаноатэкспорт” холдинг компанияси раиси Акмал Камолов ўтган чорак асрда пахта майдонлари қарийб ярмига қисқаргани, ҳозирда мавжуд пахта ҳосили ҳажмини сақлаб қолишнинг муҳимлигини айтган. 

Маълумот bbc.com сайтидан олинди.

Бу ҳақда у душанба куни Тошкентда очилган XIII Халқаро пахта ва тўқимачилик саноати ярмаркасининг очилишидаги нутқида гапирган.

Podrobno.uz нашрининг Камоловдан иқтибос келтиришича, ҳозирда етиштирилаётган 1,2 миллион гектар майдондаги пахта ҳосили мамлакат тўқимачилик саноати учун муҳим.

“Ўзпахтасаноатэкспорт” раҳбари пахта йиғим-теримини механизациялаштириш устувор вазифа бўлиб қолаётгани ва машинада териб олинган пахта ҳажми ортаётганини айтган, аммо ҳеч қандай рақам келтирмаган.

Пахта майдонларининг қисқариши, унга кўра, қишлоқ хўжалигида олиб борилган ислоҳотлар ва иқтисодни диверсификация қилиш уринишларининг натижасидир.

Акмал Камоловнинг айтишича, Ўзбекистон минтақанинг фан-техника, ишлаб чиқариш ва нақлиёт соҳасида, шунингдек, сайёҳлик, молиявий ва маданий марказига айланиш учун етарли салоҳиятга эга.

“Ўзагротехсаноатхолдинг” раиси Нодир Отажонов Ўзбекистон келаётган йилларда пахтани тўла машинада териб олишга ўтишини айтганди.

Бунинг учун ички бозорга ҳар йили 10 минга пахта териш машинаси етказиб берилиши керак.

Ҳозирда мамлакат бўйлаб 1000дан ортиқ машина пахта теришга жалб этилгани айтилади.

Ўзбекистон бу йил ишлаб чиқарган 550 та пахта териш машинасининг 50 тасини Туркманистонга сотган.

Айни пайтда мажбурий меҳнатга чек қўйиш ҳақидаги расмий баёнотларга қарамасдан, жойларда ўқитувчи, талаба ва шифокорларнинг пахта теришга мажбурланаётгани ҳақида хабарлар келишда давом этмоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

“биринчи ечим, аввал шу муаммонинг борлигини тан олиш”

Рамазоннинг биринчи куни "Саодат" масжидидаги воқеалар ҳақида пост қолдирган эдим. Болалар қай тариқа киритилмагани ва биз қай тариқа ҳаракат қилиб олиб кирганимизни ...

Фарғонада туғилган шавкатжон, зироатхон ва саидахоннинг отасига президент номидан cobalt совға қилинди

Фарғона вилоятининг Фарғона шаҳрида туғилган Шавкатжон, Зироатхон ва Саидахоннинг отасига Ўзбекистон Президенти номидан Cobalt машинаси совға қилинди. Бу ҳақда «Дарё» нашри ...

Шимолий тожикистонда яна бир журналист жиноят содир этганликда гумонланиб, қўлга олинди

Шимолий Тожикистонда “Азия плюс” газетаси ва “Олмон мавжи” радиосининг собиқ мухбири, охирги йилларда Тожикистон қувноқлар ва зукколар жамоаси (КВН) бошлиғи вазифасини ...