Шавкат Мирзиёев Қирғизистон Президенти билан телефон орқали мулоқот қилди

Бугун, 15 февраль куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қирғизистон Республикаси Президенти Сооронбай Жээнбеков билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати маълум қилди.

Суҳбат аввалида ҳар икки давлат раҳбари мамлакатлар ўртадаги дипломатик алоқалар ўрнатилганининг 25 йиллиги муносабати билан бир-бирини қутлади.

Ўтган давр ичида икки қардош халқ ўртасида дўстлик, қўшничилик ва ўзбек-қирғиз ҳамкорлик муносабатлари ўрнатилгани қайд этилди.

2017 йилда юқори даражадаги ташрифлар ташкил этилиб, ўзбек-қирғиз чегаралари шартномаси ва бошқа бир қатор муҳим келишувларга эришилди.

Суҳбат чоғида икки давлат раҳбарлари ўзаро ташрифлар чоғида эришилган келишувлар ижросини таъминлаш зарурлигини таъкидлади. Шунингдек, икки томонлама ва кўп томонлама кун тартибининг бошқа масалалари бўйича фикр алмашилди.

Суҳбат якунида Шавкат Мирзиёев ва Сооронбай Жээнбеков икки мамлакат ва халқ манфаатлари йўлида дўстлик, қўшничилик ва стратегик ҳамкорликни яна мустаҳкамлаш давом эттирилишини таъкидлади.

Хабар xabar.uz сайтидан олинди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Қирғизистон-ўзбекистон чегарасида яширин туннель топилди

Қирғизистоннинг Ўш вилоятининг Қора-Сув тумани Телман қишлоғида Ўзбекистонга яширин ер ости ўтиш жойи топилгани ҳақида Қирғизистон Миллий хавфсизлик қўмитаси хабар қилди. ...

Ўзбекистон республикаси мустақилликдан кейинги йилларга берилган номлар

1991 - " Aлишeр Нaвoий " йили. 1992 - " Ҳaмширaлaр " йили. 1993 - " Aҳмaд Яссaвий " йили. 1994 - " Мирзo Улуғбeк " йили. 1995 - " Ибн Синo " йили. 1996 - " Aмир Тeмур " йили. ...

Ўзбекистонда отларга паспорт қандай расмийлаштирилади?

Ҳукумат қарори (214-сон, 12.03.2019 й.) билан Наслли ва спорт отларига “От паспорти”ни бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400