Россия таркибидаги халқлар ундан ажралиб чиқиш учун АҚШдан ёрдам сўрашди

Россия Федерацияси таркибидаги халқ вакилларидан ташкил топган – Эркин Миллатлар Лигаси (Лига Свободных Наций) ҳаракатининг фаоллари Москвадан мустақил бўлиш учун АҚШдан ёрдам сўрашди.

Маълум бўлишича, фаоллар шундай илтимос билан АҚШ президенти Жо Байденга мурожаат йўллашди.

Лиганинг аъзолари, бурят Ражана Дугар-ДеПонте, татар Иршат Хаби ва эрзя халқи вакили Виталий Ромашкин мана шунга боғлиқ Вашингтонда акция ўтказиб, ўзларининг давлат байроқларини кўтариб туришди. Улар ўзларининг акциялари ва оммавий мурожаатларини АҚШда 1959-йилдан бери ўтказиб келинаётган “Мазлумлар ҳафталиги”нинг йиллик юбилейига бағишлаб ўтказдилар.

«Биз халқимизнинг келажагини Россиянинг бир қисми сифатида кўришни истамаймиз ва Кремлнинг ҳарбий жиноятлари учун жавоб беришни истамаймиз», – деди Виталий Ромашкин тадбирда Россия аскарларининг Украинага ҳужуми ҳақида гапирар экан.

Ражана Дугар-ДеПонте Россиядаги бошқа халқлар амалда Москва ва унинг режимининг гаровида эканини билдирди.

«Улар бизга жанг қиласан ёки қамоққа тушасан деган талабни қўйишмоқда. Агар Россия агрессиясини қўллаб-қувватламасак, фуқароларимиз қамалишади», — деди бурятиялик аёл.

Татаристонлик Иршат Хаби уларнинг республикалари келажакда Россиядан мустақил бўлиши кераклигини таъкидлаб, уни бошқа тарихий шартлар билан солиштирди.

«Ҳозир биз 40 йил аввалги Украина, Эстония, Литва ёки Латвия каби вазиятдамиз. Биз деколонизацияга эришишга интиламиз, бу курашда ривожланган демократик мамлакатлар ёрдамига муҳтожмиз», деди Хаби журналистларга изоҳ берган вақтда.

Эркин Миллатлар Лигаси аъзолари ўз-ўзини тан олиш ҳуқуқини эълон қилиш учун шу шанба, 23-июлда турли мамлакатларда митинглар ўтказишларини эълон қилди. Бу ташкилот бошқирд, бурят, ингерманланд, рус казаклари, қалмоқ, татар, ингуш, эрзя, удегей халқларининг миллий ҳаракатлари иттифоқидир. Уларнинг асосий мақсади Россиядан ажралиб, мустақил давлатлар яратишдир.

Россия федерал давлат бўлиб, жами 85 та тенг субъэктга эга. Улардан 22 таси турли миллатларга мансуб республикалардир. Баъзан уларнинг мустақиллиги турли платформаларда муҳокама қилинади. Москва буни олдини олиш учун қаттиқ чоралар кўриб келади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ақшда йиллик инфляция 8 фоизга етди

Бу сўнгги 40 йилдаги энг юқори кўрсаткичдир. Статистик маълумотлар Меҳнат вазирлиги томонидан тақдим этилди. Минтақада ёқилғи ва нефть нархининг ошиши туфайли истеъмол ...

Ақш россиянинг айрим муассасаларига рухсат берди

АҚШ ҳукумати Сбербанк, ВТБ Банк, Альфа-Банк ва бошқа айрим Россиядаги муассасаларнинг энергетика масалалари бўйича фаолиятини 5-декабргача давом эттиришига рухсат берди. ...

Техас: мактабдаги қуролли ҳужум оқибатида 18 ўқувчи ва ўқитувчи ҳалок бўлди

АҚШнинг Техас штатидаги Ювалд шаҳрида бошланғич мактабларнинг бирига 24-май куни уюштирилган қуролли ҳужумда камида 18 ўқувчи, бир ўқитувчи ва яна икки киши ҳалок бўлди. ...