Шри-Ланка президенти истеъфога чиққанини Сингапурда эълон қилди

Шри-Ланканинг мамлакатдан қочиб кетган президенти Готабая Ражапакса Сингапурда туриб ўзининг ваколатини топширганини эълон қилди. У ўз аризасини парламент спикери номига электрон почта орқали юборди.

Сингапур ҳукумати Шри-Ланканинг собиқ президенти шахсий ташриф билан келгани ва бошпана сўраб мурожаат қилмаганини маълум қилди.

9-июлда норозилик намойишига чиққан митингчилар президент қароргоҳи ва бошқа бир қатор ҳукумат биноларини эгаллаб олишган. Давлат раҳбари Готабая Ражапакса хавфсиз жойга чиқарилиб кетган ва парламент талабига биноан 13-июлда истеъфога чиқишга рози бўлган. Ўша куни эрталаб у намойишчилар талаб қилганидек ўзининг ваколатини топширмай, мамлакатдан қочиб кетган.

Шу кунларда бош вазир Ранил Викремесинге ўзини президент вазифасини бажарувчи деб эълон қилиб, мамлакатда фавқулодда ҳолат жорий этганини маълум қилган. Намойишчилар бош вазирнинг ўзини ҳам истеъфосини талаб қилиб, керак бўлса Коломбодаги Ҳукумат уйини эгаллаб олишларини эълон қилишган.

14-июлда парламент спикери Маҳинда Япа Абейварден билан узоқ суҳбатдан сўнг намойишчилар босиб олинган ҳукумат биноларини бўшатишган.

Готабая Ражапакса дастлаб Қуролли Кучларнинг самолётида Мальдив оролларига учиб чиққан. Шундан кейингина у Сингапурга борган. У ҳибсга олинишидан қўрқиб, президентлик ваколатидан мамлакатдан чиқиб кетгунича даҳлсизлик инструменти сифатида фойдаланган.

Тахминан 22 миллион аҳолига эга Шри-Ланкада норозилик намойишлари жорий йилнинг бошидан бери давом этмоқда. Мамлакат иқтисодиёти ҳозирда мисли кўрилмаган қийинчиликларни бошдан кечирмоқда. Дори-дармон ва айрим озиқ-овқат маҳсулотлари етишмасдан, валюта захиралари тугаб қолган, мамлакат ташқи қарзини тўлай олмай, дефолтга учраган. Мамлакат ҳатто бошқа жойдан сотиб олган газнинг пулини ҳам тўлай олмай, натижада халққа газ етмай қолди. Бошқа энергия ресурсларининг тақчиллиги ҳам юзага келди.

Шри-Ланка Ҳиндистон яқинидаги кичик орол давлатидир. Илгари Британия империясининг мустамлакаси бўлган мамлакат 1948-йилда ўзининг мустақиллигини эълон қилди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Конституция кунида ўзбекистон президенти шавкат миромонович мирзиёевнинг фаолияти ҳақидаги хаёллар…

Мен қуйида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг сизу бизнинг орзуимиздаги президент эмаслигига, Миромоновичда сўз ва иш бирлиги мужассам эмаслигига қуйида ўзим билган ...

Энди ўзбекистондан 100 млн сўм нақд хорижий валюта олиб чиқиш мумкин

22 октябрь куни Шавкат Мирзиёев “Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги қонуннинг янги таҳририни имзолади. Ҳужжатга кўра, эндиликда жисмоний шахслар томонидан мамлакатдан 100 ...

Музлатилган 22 млрд. доллар муҳокама қилинмади

16 январь куни Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев АҚШдаги уч кунлик расми сафари жараёнида Оқ уйда президент Дональд Трамп билан учрашди. (more…)