Сув танқислиги юқори бўлган давлатлар орасида Ўзбекистон 8-ўринни эгаллади

Ўзбекистон сув танқислиги бўйича дунёдаги 164 мамлакат рўйхатида 25-ўринни эгаллаганлигини жорий йилда Жаҳон ресурслари институти (WRI) маълум қилди, деб ёзади “ekologuz” телеграм канали.

Унга кўра, Ўзбекистон сув танқислиги юқори бўлган 27 мамлакат рўйхатида. Улар орасида Қирғизистон, Афғонистон, Арманистон, Туркия, Италия ва бошқа давлатлар бор. Шундай қилиб, Ўзбекистон рейтингнинг 8-қаторидалиги маълум бўлди.

Тадқиқот сув танқислигини, шунингдек, қурғоқчилик ва дарё тошқинлари хавфини баҳолади. Қатар, Исроил, Ливан, Эрон, Иордания, Ливан, Қувайт, Саудия Арабистони, Эритрея, БАА, Сан-Марино, Баҳрайн, Ҳиндистон, Покистон, Туркманистон, Уммон ва Ботсвана каби мамлакатлар фавқулодда сув танқислиги кузатиладиган давлатлар рўйхатига киритилган.

Ушбу давлатларда қишлоқ хўжалиги, саноат ва муниципалитетлар ҳар йили ер юзи ва ер ости сувларининг ўртача 80 фоизини истеъмол қилади. Фавқулодда сув танқислигига дуч келган 17 мамлакатнинг 12 таси Яқин Шарқ ва Шимолий Африкада жойлашганлиги аниқланди. Бу минтақа иссиқ ва қуруқ, шунинг учун сув ресурслари аввалдан бой эмас эди ва ўсиб бораётган талаб вазиятни янада оғирлаштирди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Сергелидаги янги уйлар нархи қайта кўриб чиқилади

Бугун, 11 апрель куни Сергели туман ҳокимлигида Бош вазир Абдулла Арипов раислигида фуқаролар қабули ўтказилди. Бу ҳақда телеграмдаги «Imtiyozli uy» канали хабар берди. ...

Чилонзорда овқатдан заҳарланган 4 киши вафот этди

Ҳодиса юзасидан батафсил маълумотлар экспертиза хулосаси чиққанидан сўнг маълум қилинади. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати берган хабарга кўра, Тошкент шаҳрининг ...

Ямоқ костюм-шим кийса ҳам, миллат келажагини ўйлаб, ёниб ишлайдиган мактаб директорлари ҳозир ҳам борми?

...Университетда ўқиб юрган кезларимда бўлган воқеа Ўқишдан келсам, онам: "Мўғул қишлоғидаги мактаб директори уйимизга келди. Мактабда рус тили ўқитувчиси йўқ экан, илтимос ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400